Home / ЯНГИЛИКЛАР

ЯНГИЛИКЛАР

Калом илми ва мотуридийлик таълимотига бағишланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – ислом маданияти ва санъати ўчоғи” мавзусидаги халқаро онлайн илмий семинарлар туркуми доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди. IRCICA вакиллари, Ўзбекистон Миллий Университети олимлари, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази …

Батафсил

“Устоз – ҳаёт йўлини ёритгувчи маёқ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари иштирок этди. Марказ директори Ш.Зиёдов жамиятда устоз ва мураббийларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлаб, бу айём уларнинг тарбиясини олган ҳаммамиз учун қутлуғ сана эканини …

Батафсил

Индонезия делегацияси ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Индонезия Уламолар кенгашининг (MUI) Жанубий Калимантан провинцияси бошқармаси раиси Ҳожи Аҳмад Шайрази бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейи экспозициялари, шунингдек, илмий ходимлар ва хорижлик тадқиқотчилар учун яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишди. Делегация аъзолари Марказда сақланаётган ноёб қўлёзмалар, тарихий манбалар ва буюк муҳаддис Имом …

Батафсил

Малайзиялик тадқиқотчилар илмий амалиёт бошлади

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури доирасида Малайзия Ислом тараққиёти департаменти (JAKIM)нинг икки илмий ходими амалиёт ўташ учун Марказга келди. Жакартадан ташриф буюрган амалиётчилар – мазкур департаментнинг Тадқиқотлар бўлими илмий ходими Моҳд Шаҳир ибн Ҳошим ва ислом масалалари бўйича илмий ходими Муҳаммад Узаир ибн Изҳам Марказ раҳбари қабулида бўлиб, илмий …

Батафсил

Имом Доримий меросига халқаро эътибор

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Миср Араб Республикасининг Ал-Азҳар университети ҳамкорлигида амалга оширилаётган “Ал-Азҳар ва Мовароуннаҳр уламолари: Илм-фан ва маданий алоқалар кўприги” лойиҳаси доирасида халқаро илмий семинар ўтказилди. “Имом Абу Муҳаммад Доримий Самарқандий: «Сунан» китобининг номланиши ва илмий тавсифланиши” мавзусига бағирлаб ташкил этилган анжуманда Ал-Азҳар университети профессори, Самарқанддаги Ҳадис …

Батафсил

Ёшлар онгига таъсир этувчи омиллар ва уларнинг илмий-фалсафий таҳлили

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида жамиятда диний бағрикенгликни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ёшлар маънавий камолотида улуғ аждодлар илмий-маънавий меросининг тутган ўрин ҳамда баркамол шахсни тарбиялашнинг долзарб масалаларига бағишлаб “Ёшлар онгига таъсир этувчи замонавий диний-мафкуравий омиллар: фалсафий таҳлил ва профилактик ёндашувлар” мавзусида илмий-амалий семинар ўтказилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази …

Батафсил

Ўзбекистон тажрибаси халқаро форумда эътироф этилди

Аввал хабар берилганидек, Маҳачқалада ўтказилаётган “Ёш теологлар мактаби” V халқаро ёшлар форумида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари фаол иштирок этмоқда. Форум навбатдаги иш кунида Баёзхон Маҳмудов “Глобаллашув даврида теология фанининг аҳамияти” мавзусида маъруза қилиб, Ўзбекистонда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ва диний таълимнинг ривожланиш босқичларига алоҳида тўхталди. Маърузада …

Батафсил

Марказ ходимлари – Доғистондаги халқаро форумда

Айни кунларда Доғистон пойтахти Маҳачқалaда “Ёш илоҳиётшунослар мактаби” V халқаро ёшлар форуми бўлиб ўтмоқда. Доғистон Гуманитар фанлар институти ташкил этган анжуманда Россия ва хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари ва илмий марказлари вакиллари, таниқли экспертлар ва ёш тадқиқотчилар қаторида Марказ илмий ходимлари Тоҳир Эвадуллаев ва Баёзхон Маҳмудов иштирок этмоқда. Форум …

Батафсил

Имом Бухорий маркази олимларининг мақолалари АҚШда нашр қилинди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Шукрулло Умаров ва Нодир Қобиловнинг мақолалари “International Journal Of History And Political Sciences” (ISSN 2771-2222) халқаро илмий-академик журналининг жорий йил сентябрь сонида чоп этилди. АҚШда нашр этиладиган, тарих ва сиёсий фанлар йўналишидаги муҳим тадқиқотларни кенг ёритиб борувчи нуфузли журнал жаҳон бўйлаб илмий ғоялар …

Батафсил

Масофани қисқартирадиган имон ва илм ришталари

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Индонезиянинг “Asrama Perguruan Islam (API) Tegalrejo” (Тегалрежодаги исломий билим юрти) диний таълим муассасаси делегацияси иштирокида “Имом Бухорий илмий мероси – Ўзбекистон ва Индонезия мусулмонлари ўртасидаги илмий-маърифий кўприк” мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди. Ташриф доирасида меҳмонлар дастлаб Марказ музейи экспозицияси, илмий ходимлар ва хорижлик тадқиқотчилар …

Батафсил