Home / АЛЛОМАЛАР

АЛЛОМАЛАР

ТАЪРИФИ “ҲАЙРАТУЛ АБРОР” ГА КИРГАН АЛЛОМА

Мамлакатимизда улуғ алломаларимиз ҳаёти ва фаолиятини чуқур тадқиқ этиш ва оммага кенг тарғиб қилиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳам ушбу имкониятдан фойдаланган ҳолда кўплаб эътиборга молик ишларни амалга оширяпди.  Марказ қўлёзмалар фонди йилдан йилга ноёб асарлар билан бойиб бормоқда. Унда нафақат диний-маърифий, балки бадиий адабиётга …

Батафсил

НОСУРИДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ САМАРҚАНД ФИҚҲ МАКТАБИДА ТУТГАН ЎРНИ

Самарқанд ва унга ёндош минтақаларда кўплаб олимлар яшаб, ижод қилган. Уларнинг аксарияти маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан. Бошқа минтақалардан илм талабида келганлар ҳам Самарқанддаги илмий муҳитнинг янада ривожланишига муносиб ҳисса қўшган. Шу боис уларнинг меросини ўрганиш ҳозирги кундаги долзарб масалалардан биридир. Самарқанд илмий мактабининг ёрқин вакилларидан бири Носируддин Самарқандийдир. Аллома …

Батафсил

Буюк ҳофиз – Имом Абу Ҳанифа

Ҳеч ким шубҳа қилмайдиган бир ҳақиқат бор. У ҳам бўлса шуки, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ тобеинлардандир. Чунки у саҳобалардан баъзиларини кўрган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг яхши деб сифатлаган дастлабки уч асрнинг илк даврида яшаб ўтган. Аксар уламолар таъкидлаганидек, Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ҳадис ровийлари, пешволари ва ҳофизларидан биридир. Лекин …

Батафсил

АБУ БАКР МУҲАММАД ИБН АБУ ИСҲОҚ АЛ-ГУЛОБОДИЙ ВА ҲАДИС МОҲИЯТИ

Бухоролик олим Абу Бакр Муҳаммад ибн Абу Исҳоқ ал-Гулободий тахминан 310-320/923-933 йиллар орасида туғилган. Доримий (ваф. 255/869), Бухорий (ваф. 256/870), Ҳоким ат-Термизий (ваф. 279/892), Ҳаким ат-Термизий (ваф. 320/932), Мотуридий (ваф. 333/944), Дабусий (ваф. 430/1039), Абдулхолиқ Ғиждувоний (ваф. 575/1179 ёки 617/1220), Буҳоуддин Нақшбанд (ваф. 791/1389) каби олим ва мутасаввифларни тарбиялаган, ирфон …

Батафсил

Мотуридийлик мактаби издошлари: Бухорода шаклланган тафаккур

Қадимдан илм-маърифат марказларидан бири бўлган Бухоро бугунги кунда ҳам ислом оламида бебаҳо қўлёзма асарлар қолдирган буюк алломалари, гўзал ва бетакрор тарихий обидалари билан жаҳон илм аҳлининг эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Тарихда «Қуббатул ислом» дея номланган айнан шу табаррук заминда Абу Ҳафс Кабийр Бухорий, Имом Бухорий, Иброҳим Саффор Бухорий, Нуриддин Собуний …

Батафсил

АЛЛОМА ЖАЛОЛИДДИН СУЮТИЙ ҲАЁТИ ВА УНИНГ ИЛМИЙ МEРОСИ

Аллома Жалолиддин Суютийнинг ҳаёти ва илмий мероси ислом тарихи ва маданиятида муҳим ўрин тутади. У нафақат ҳадис, тафсир ва фиқҳ соҳаларида, балки тилшунослик, тарих ва тасаввуф каби турли фанларда ҳам юксак билимларга эга бўлиб, катта илмий мерос қолдирган. Суютий ўз асарлари орқали мусулмон жамиятининг ривожига ҳисса қўшган ва ҳозирги кунда …

Батафсил

БУЮК ФАҚИҲ АБУЛҚОСИМ ДАБУСИЙ

Ислом цивилизациясининг юксак маънавий ва илмий мероси қисман Марказий Осиёдаги қишлоқ ва шаҳарларнинг бой тарихидан ҳам ташкил топган. Унинг муҳим бўғинларидан бири Дабусия шаҳридир. VIII-XI асрларда Дабусия илмий, иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан юксак даражада ривожланган. Шарқ ва Ғарбни боғловчи қадимий савдо йўлида жойлашган бўлиб, тарихий, иқтисодий ва илмий жиҳатдан катта …

Батафсил

БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ ҲАЁТИ ВА “АЛ-ҲИДОЯ” АСАРИНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ

Манбаларда Бурҳониддин (Бурҳониддин вал милла – дин ва мусулмонларнинг далили, исботи. Ўрта асрларда исломий илмларда юксак даражага эришган алломаларни шундай ном билан аташган) Марғинонийнинг тўлиқ исми Али ибн Абу Бакр ибн Абдулжалил Фарғоний Рошидоний Марғиноний сифатида келтирилади. Унинг нисбасидан олимнинг ҳозирги Фарғона вилоятининг Риштон  туманида таваллуд топганини кўриш мумкин. XIX …

Батафсил

МУСТАҒФИРИЙНИНГ «ФАЗОИЛУЛ ҚУРЪОН» АСАРИДА ҲАДИС КИТОБАТ ҚИЛИШ УСУЛЛАРИ

Ҳадиснавислик ривожланиб, ҳадис тўпламлари туркумларга, йўналишларга бўлингач, Қуръон ҳақида шунингдек, сура ва оятлар фазилатига бағишланган «Фазоилул Қуръон» йўналишида кўплаб асарлар тасниф қилинган. X-XI асрларда яшаган буюк ватандошимиз Абу Аббос Жаъфар ибн Муҳаммад Мустағфирий Насафий (961-1041) [5:123] кўп қиррали олим сифатида аввалги уламолар анъанаси давом эттириб, бу соҳада ҳам ижод қилди …

Батафсил

ФАХРИДДИН РОЗИЙ ВА “МАФОТИҲУЛ ҒАЙБ” АСАРИНИНГ БУГУНГИ КУНДАГИ АҲАМИЯТИ

Машҳур аллома, муфассир, мутакаллим, мантиқшунос, тилшунос, табиб, файласуф Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Умар ибн ал-Ҳусайн ал-Қурайший Табаристоний [1:5] “Хатибнинг ўғли” дея танилган ва “Диннинг фахри” деб эътироф этилган Фахриддин Розий [2:248] ҳижрий 544, милодий 1148 йили Рай шаҳрида туғилган. Дастлабки илмни отаси Зиёвуддин (Рай шаҳрининг хатиби)дан олган.  Таълим олишни Хуросоннинг …

Батафсил