Бугун, 27 март куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ташкил этилганига 9 йил тўлди.
Ўтган вақт давомида Марказ нафақат юртимизда, балки халқаро майдонда ҳам ислом илмлари, маънавий мерос ва илмий тадқиқотлар маркази сифатида ўз ўрни ва мақомини мустаҳкамлаб, мамлакатимизнинг илмий-маънавий нуфузини мустаҳкамлашга баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келмоқда. Бу йиллар давомида буюк муҳаддис Имом Бухорий ва бошқа алломаларимиз меросини чуқур ўрганиш, кенг жамоатчиликка етказиш, илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш ва ёш авлодни маърифат руҳида тарбиялаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди.
Шу давр мобайнида кўплаб илмий семинар ва симпозиумлар, халқаро конференциялар, кўргазмалар, нашрлар тақдимотлари, турли форумлар ва маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди. Бу Марказнинг нуфузини янада оширишга хизмат қилди.
9 йил – бу тарих учун қисқа, аммо фаолият самарадорлигини намоён этиш учун етарли даврдир. Энг муҳими, бу йиллар давомида тўпланган тажриба, яратилган илмий мактаб ва шаклланган анъаналар келгусида янада юксак натижаларга замин яратишига шубҳа йўқ.
Марказ жамоасини ушбу сана билан самимий муборакбод этамиз. Илмий изланишлар, маънавий хизмат ва эзгу ташаббуслар йўлидаги фаолиятингиз бардавом бўлсин!
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





