Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури совриндори – Туркиянинг Бурса Улудағ университети тадқиқотчиси бўлган фалсафа доктори (PhD) Мадинабону Моидинова Марказда олиб борган илмий изланишлари якунига доир тақдимот ўтказиб, мутафаккир Фазлуллоҳ ибн Рўзбихон Хунжийнинг ислом сиёсий тафаккури ва сиёсатнома анъанасида тутган ўрни, хусусан, унинг “Сулук ал-мулук” асаридаги сиёсий-ҳуқуқий қарашлар мазмун-моҳиятини атрофлича …
БатафсилЗарафшон тасаввуф муҳитида силсила ва шажара ришталари янада ойдинлашди
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – ислом маданияти ва санъати ўчоғи” мавзусидаги халқаро онлайн илмий семинарлар туркуми доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди. Унда IRCICA вакиллари, Ўзбекистон Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Ўзбекистон Миллий Университети, …
БатафсилАкадемик ҳамкорлик истиқболлари
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Туркиянинг Ван Юзунжу Йил университети ректори, профессор Ҳамдуллоҳ Шевли ва Анқара Ҳожи Байрам Вали университети Илоҳиёт факультети декани, профессор Абдураҳмон Жандан ташриф буюрди. Меҳмонларни Марказ директорининг ўринбосари Отабек Муҳаммадиев кутиб олиб, музей экспозициялари билан яқиндан таништирди. Бу ерда намойиш этилаётган ноёб қўлёзмалар, буюк муҳаддис Имом …
БатафсилМарказ раҳбари – Зиёлилар кенгашининг илк йиғилишида
Шу кунларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Ўзбекистон зиёлилари кенгаши”нинг илк йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу анжуман илм-фан, маънавият ва маърифат соҳаси вакилларини умуммиллий мақсадлар йўлида бирлаштираётган муҳим ижтимоий-сиёсий воқеадир. Ўзбекистон тарихида бу мақомдаги дастлабки тузилманинг биринчи йиғилишида мамлакатимизнинг етакчи олимлари, профессор-ўқитувчилари, ижодкорлари ва жамоатчилик фаоллари қаторида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази …
БатафсилҲаким Термизий мероси халқаро илмий тадқиқотлар нигоҳида
20 ноябрь куни Термиз шаҳрида Ҳаким Термизий таваллудининг 1200 йиллиги муносабати билан “Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросининг бугунги кундаги аҳамияти” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтди. Анжуманда Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлардан таниқли олимлар, тадқиқотчилар, илмий-тадқиқот марказлари ҳамда таълим муассасалари вакиллари буюк мутафаккирнинг бой илмий-маънавий мероси, унинг ислом илм-фани ва тафаккури ривожидаги ўрни, …
БатафсилСамарқандда “Маърифат ҳафталиги” ниҳоясига етди
Самарқанд вилоятида “Ўзбекистон — ўз-ўзимизники!” шиори остида ўтказилган “Маърифат ҳафталиги” ижтимоий-маърифий лойиҳасининг сўнгги кунида Миллий гвардиянинг Самарқанд вилояти бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда “Ватан посбонлари — юрт келажаги” номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Тадбирда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, жумладан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Жонибек Жумаев ватанпарварлик, миллий қадриятлар, …
БатафсилИлмий меросимиз Иорданияда тарғиб этилмоқда
Ўзбекистон делегациясининг Иорданияга ташрифи доирасида пойтахт Аммон шаҳрида жойлашган Халқаро ислом илмлари ва таълими университетида мамлакатимизнинг бой илмий-маънавий мероси, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳамда халқаро ҳамкорлик истиқболларига бағишланган тақдимот ўтказилди. Тадбирда делегация аъзолари, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар, жумладан, Иорданияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар иштирок этди. Учрашув давомида Имом Бухорий халқаро …
БатафсилИорданияда илмий семинар ва ҳамкорлик келишуви
Айни кунларда Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида меҳмон бўлиб турибди. Делегация таркибида Марказимиз директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов ҳам мамлакатимизнинг етакчи илмий муассасалари ва Иордания академик доиралари иштирокида ўтказилаётган илмий-маърифий тадбирлар ва икки томонлама учрашувларда фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Мафрақ шаҳридаги Ол ал-Байт университетида Ўзбекистон …
Батафсил“Маърифат ҳафталиги” таълим масканларига кўчди
Самарқанд вилоятида “Ўзбекистон – ўз-ўзимизники!” шиори остида ўтказилаётган “Маърифат ҳафталиги” ижтимоий-маърифий лойиҳаси доирасида вилоятдаги олий таълим муассасалари ва техникумларда қатор маърифий учрашувлар ташкил этилди. Дастлаб “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университетида “Уйғоқ идрок” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда тарғибот гуруҳи аъзолари қаторида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот …
Батафсил“Бағрикенглик – тинчлик ва тотувлик гарови”
Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумида шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. “Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган анжуманда илмий ходимимиз Абдулбосит Мамадалиев бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва инсон қадри каби умуминсоний қадриятларнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўз юритди. Суҳбат давомида исломнинг инсонпарварлик моҳияти, …
Батафсил
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz




