Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / “Бағрикенглик – тинчлик ва тотувлик гарови”

“Бағрикенглик – тинчлик ва тотувлик гарови”

Самарқанд имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган махсус техникумида шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

“Бағрикенглик ҳафталиги” доирасида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан ташкил этилган анжуманда илмий ходимимиз Абдулбосит Мамадалиев бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат ва инсон қадри каби умуминсоний қадриятларнинг жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида сўз юритди.

Суҳбат давомида исломнинг инсонпарварлик моҳияти, муқаддас динимизнинг турли миллат вакиллари ҳамда турли қарашдаги инсонлар ўртасида тинч-тотувликни асрашга, бир-бирига ҳурмат ва бағрикенглик билан муносабатда бўлишга оид таълимоти ҳаётий мисоллар асосида тушунтирилди.

Шунингдек, меҳр-оқибат, саховат ва кўмакка муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлаш халқимизнинг азалий қадриятлари экани таъкидланди.

Самимий мулоқот руҳида ўтган тадбир ёшларда инсон қадрини улуғлаш, жамиятда ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш борасидаги тушунчаларни янада бойитишга қаратилган маърифий ишларнинг узвий давоми бўлди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Самарқандда “Маърифат ҳафталиги” бошланди

Юртимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, аҳоли ва ёшлар орасида маърифат ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида …