“Имом Бухорий сабоқлари” журнали Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар Агентлиги томонидан 2019 йил 8 апрелда №0057 сонли гувоҳнома билан рўйхатга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация Комиссияси раёсатининг 2013 йил 30 декабрдаги 201/3-сонли қарори билан Республика илмий журналлари рўйхатига киритилган.
Обуна индекси: 946, 947
Журналнинг 2024 йил учун обуна нархи: 300 000 сўм
Журналга обуна бўлиш истагида бўлганлар қуйидаги ҳисоб рақамига пул кўчиришингизни сўраймиз:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ғазначилиги Ҳ/р: 23402000300100001010
ИНН: 201122919. МФО: 00014.
Марказий банкнинг Тошкент ш. ХХКМ
ШХВ: 400110860182247015100253001
ИНН: 207265166
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2024-йил 1-сон |
|
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2022-йил 2-сон
|
|
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2020-йил махсус сон
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2021-йил 1-сон
|
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2021-йил 2-сон
|
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2021-йил 3-сон
|
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2021-йил 4-сон
|
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2020-йил 1-сон | Имом Бухорий сабоқлари журнали 2020-йил 2-сон |
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2020-йил 3-сон | Имом Бухорий сабоқлари журнали 2020-йил 4-сон |
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2018-йил 1-сон | Имом Бухорий сабоқлари журнали 2018-йил 2-сон |
Имом Бухорий сабоқлари журнали 2018-йил 3-сон | Имом Бухорий сабоқлари журнали 2018-йил 4-сон |
“ИМОМ БУХОРИЙ САБОҚЛАРИ” ЖУРНАЛИДА МАҚОЛА ЭЪЛОН ҚИЛИШ УЧУН ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР:
“Имом Бухорий сабоқлари” илмий журнали Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг 2013 йил 30-декабрдаги Қарори билан диссертация асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрлар рўйхатига киритилган.
Ушбу журналга тақдим этиладиган илмий мақолаларга қўйиладиган асосий талаблар жаҳон андозалари ҳамда Ўзбекистонда амалга жорий қилинган PhD тадқиқотлари тизимидаги андозалардан келиб чиқади.
- Муаллиф (ёки муаллифлар) томонидан тақдим этилаётган илмий мақола мавзуси “Имом Бухорий сабоқлари” журналининг рукнларига мос келиши лозим.
- Мақола халқаро андозалар талаби доирасидаги қуйидаги бандларга эга бўлиши лозим:
– Мақола мавзуси (Title)
Мақола мавзуси имкон қадар қисқа ва лўнда кўринишда шакллантирилган бўлиб, мақоланинг тадқиқот йўналишини аниқ ифода этиши лозим. У ўзбек, рус ҳамда инглиз ёки мақола ёзилган тилда тақдим этилиши керак.
– Мақола муаллифи тўғрисида маълумот (Author information)
Ушбу қисмда муаллифнинг исми-шарифи (отасининг исми билан), иш жойи ва лавозими, илмий даражаси ва унвони, электрон почта манзили ва мулоқот телефонлари киритилади.
– Мақола аннотацияcи (Abstract)
Мақолаларнинг қисқача аннотацияси 3-5 қатордан ошмаган ҳолда ўзбек, рус, инглиз ёки мақола ёзилган тилларда берилади. Унда тадқиқот муаммоси, долзарблиги ва унинг натижалари қисқача баён қилинади.
– Калит сўзлар (Key words)
Таянч сўзлар мақола мазмуни ва мақсадини энг қисқа мазмунда очиб берувчи калит сўзлар ҳисобланади. Калит сўзларнинг ҳар бири асосий матн таркибида ўртача 6-8 марта такрорланиши тавсия этилади.
– Кириш (Introduction)
Кириш қисмида асосан тадқиқот муаммоси, унинг мақсад ва вазифалари ёритилади. Мазкур қисм тадқиқот мавзусининг танланиш асоси, унинг долзарблиги ва илмий аҳамиятини тушунтириб беради (ушбу қисмда Президент асарлари ва маърузаларига мурожаат қилиниши тавсия этилади).
– Мавзуга оид адабиётларнинг таҳлили (Literature review)
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили тадқиқ этилаётган муаммо юзасидан муаллифнинг билим ва тасаввурларга эга эканини намоён этувчи қисм ҳисобланади. Адабиётлар таҳлили мавжуд интеллектуал ҳудуд доирасини баҳолаш ва шу асосда маълум харита яратишни англатади. Адабиётларнинг танқидий таҳлилидаги уринишлар ушбу мавзу доирасидаги билимларни кучайтиради ва тадқиқот саволларини янада ойдинлаштиришга ёрдам беради. Ўз мазмунига кўра ҳар қандай тадқиқот айни шу соҳада яратилган аввалги билимлар негизига қурилади. Адабиётлар бўйича таҳлил асосан соҳадаги энг янги журнал мақолалари ва бошқа турдаги маълумот манбалари асосида амалга ошади (мавзуга оид мақолаларни калит сўзлар ёрдамида www.scholar.google.com қидирув тизимидан топиш мумкин).
– Тадқиқот методологияси (Research Methodology)
Тадқиқот методологияси тадқиқотнинг энг муҳим қисмларидан бири бўлиб, у ўтказилаётган тадқиқотнинг умумий харитаси, тадқиқот йўли ва манзилга (натижага) олиб борувчи харитавий чизгилари ҳисобланади. Тадқиқот методологияси тадқиқот фалсафаси ва йўналишини (дедукцион ёки индукцион) белгилаш, тадқиқот дизайни, яъни тадқиқот муаммосининг ечимига олиб борувчи бош режасини тузиш, тадқиқот учун зарур ахборотни олиш йўллари ва тадқиқот этикасини белгилаш, тадқиқот объектининг танлови (sampling), бирламчи ёки иккиламчи маълумот манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қарорлар, тадқиқот стратегиясини (кузатиш, эксперимент, кейс-cтади, саволнома, этнографик, архив тадқиқот ва ҳ.к.) аниқлаш бўйича рационал қарор қабул қилиш асосида қўйилган муаммонинг аниқ ечимига олиб чиқувчи йўлни белгилашни англатади. Методология қисмининг мукаммаллиги тадқиқот учун белгиланган йўлнинг ишончлилиги (reliability) ва aниқлилигини (validity) асослаш орқали намоён бўлади.
– Таҳлил ва натижалар (Analysis аnd results)
Тадқиқотнинг таҳлил қисми тадқиқот методологиясида аввалдан белгилаб олинган таҳлил усуллари орқали йиғилган маълумотларнинг таҳлилини амалга оширади. Бунда фақатгина таҳлил усулининг натижалари ифода этилади; топилган натижалар бўйича муҳокама мақоланинг кейинги қисмининг вазифаси ҳисобланади.
– Хулоса ва таклифлар (Conclusion/Recommendations)
Тадқиқотнинг мақсад, вазифаларининг англашилганлиги ҳамда тадқиқот саволларининг ўз жавобини топганлиги, тадқиқотнинг асосий натижаларига ва тадқиқотнинг умумий жараёнига умумий хулосалар, шу билан бирга, таклифлар ва айни тадқиқотдан келиб чиққан ҳолда келажак тадқиқот иши йўналишлари мақола хулоса ва таклифлари қисмининг асосини ташкил этиши лозим.
– Фойдаланилган адабиётлар рўйхати (References)
Ушбу қисмда тадқиқотда фойдаланилган адабиётлар иқтибос шаклида ҳар бир саҳифанинг пастки қисмига қўйилади.
Фойдаланилган адабиётлар қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:
- Муаллиф(лар) исми-шарифи, китоб номи, нашр манзили нашриёт номи, йили, бетлари;
- Муаллиф(лар) исми-шарифи, мақола номи, журнал номи, нашри, йили, сони, бетлари.
- Мақола матни шрифти “Times New Roman”да, 14 кирилл ёки лотин алфавитида бўлиб, қаторлар оралиқлари масофаси 1.5 интервалда бўлиши лозим. Мақола матни саҳифасининг барча (ўнг, чап, юқори ва қуйи) томонидан 2 сантиметрдан иборат масофа қолдирилади. Мақоланинг максимал ҳажми 10 бетдан ошмаслиги, минимал ҳажми эса 7 бетдан кам бўлмаслиги ҳамда фойдаланилган адабиётлар сони камида 10-15 манбадан иборат бўлиши тавсия этилади.
- Мақолада жадвал, чизма ёки мавзуга оид расмлар бўлса, жадвал номлари унинг юқори қисмида, чизма ёки расм номлари уларнинг қуйи қисмида ёзилиши ҳамда уларнинг манбаси аниқ кўрсатилиши лозим. Мақолада жадвал, чизма ёки мавзуга оид расмларнинг берилиши мақола сифатини оширувчи манба бўлиб хизмат қилади.
- Мақолалар ўзбек, рус, инглиз, араб, турк тилларида тақдим этилиши мумкин.
- Ўзбек тили (кирилл алифбоси)даги ў, ғ, қ, ҳ каби ҳарфлар илмий мақола матнида гаплар таркибида тўлиқ ёзилиши шарт. Акс ҳолда илмий мақола таҳририят томонидан кўриб чиқилмайди.
- Юборилган мақолаларнинг барчаси “Антиплагиат” тизимида текширилади.
Журналга мақолалар (ҳикоялар, шеърлар ва бошқалар) қуйидаги йўналишлар бўйича қабул қилинади:
1) Имом Бухорий ва юртимиздан етишиб чиққан алломаларнинг ҳаёти ва мероси;
2) диншунослик;
3) исломшунослик;
4) манбашунослик;
5) илмий, маънавий-маърифий мерос;
6) Ватанимиз тарихи;
7) барҳаёт сиймолар, хотира;
8) фалсафий мушоҳадалар (онтология; гносеология; мантиқ; ижтимоий фалсафа; фалсафа тарихи; онг, амалиёт ва маданият шакллари фалсафаси);
9) социология;
10) ҳуқуқшунослик;
11) сиёсатшунослик;
12) этнология;
13) маънавият муаммолари;
14) маданият, маданиятшунослик ва маданият тарихи;
15) адабиёт ва филология.
Журналга тақдим қилинаётган материал ушбу йўналиш билан чекланиб қолмай, диний, маънавий-маърифий, илмий ва адабий меросимизнинг бугунги ҳаётимизда, фаолиятимизда, дунёқарашимизда, эътиқодимизда, қадриятларимизда, жамиятимизда эгаллаган ўрни ва аҳамиятини кўрсатишга қаратилган бўлиши керак.
Мақолани тақдим этиш шакли:
Материалларни ўзбек (кирилл ёки лотин алфавитида) тилида қуйида кўрсатилган электрон адресларда қабул қилинади. Файл номи сифатида биринчи муаллиф фамилиясининг лотинча шакли танланади. Сарлавҳа қорайтирилган шрифтда, қаторнинг ўртасига автоматик тарзда жойлаштирилади. Кейинги қаторларда матн ўнг томондан:
Муаллифнинг исми, фамилияси ва отасининг исми, кейинги қаторга илмий даражаси, илмий унвони, ундан кейинги қаторга иш жойи ва лавозими ёзилади. Агар муаллифлар бир нечта бўлса, кейинги муаллифлар ҳақидаги маълумотлар худди биринчи муаллиф ҳақида берилган маълумот каби кейинги катордан берилади. Муаллиф(лар) ҳақидаги маълумотдан сўнг аннотация ва таянч сўзлар ўзбек, рус ва инглиз ёки мақола ёзилган тилларда келтирилади.
Ушбу файл таркибида мақолага тегишли фан соҳасида фан доктори ёки фан номзоди илмий даражасига эга мутахассис тақризининг сканерланган копияси келтирилади.
E-mail: buxoriysaboqlari@bukhari.uz
Тел: (66) 240-20-19, Телеграм: +99899 735-02-85
Мақолани электрон почта билан бирга қуйидаги почта адреси бўйича ҳам жўнатиш мумкин. Бунда матн, муаллиф(лар) ҳақидаги маълумотнома ҳамда мутахассис тақризи (принтердан чиқарилган ва тегишли тарзда тасдиқланган) нинг асл нусхаси бўлиши талаб этилади.
Таҳририят манзили: 141306, Самарқанд вилояти, Пайариқ тумани, Хўжа Исмоил шаҳарчаси, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази.
Мақолалар юксак илмий савияда, тил қоидаларига риоя қилинган ҳолда ёзилиши ва шакл жиҳатдан юқорида кўрсатилган талабларга мос бўлиши лозим, акс ҳолда мақола нашрга қабул қилинмайди.
ТАҲРИРИЯТ
Анкета
1 |
Фамилия, исм ва шарифи |
|
2 |
Мавзунинг тўлиқ номи |
|
3 |
Илмий даражаси |
|
4 |
Иш/ўқиш жойи, лавозими |
|
5 |
Муаллифнинг яшаш манзили |
|
6 |
Телефон рақами |
|
7 |
Email почта |
|
8 |
Муаллифнинг ўтган сонларда эълон қилинган мақоласи (масалан: 2020, 4-сон) |
|