Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР

ҚЎЛЁЗМАЛАР

Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий (Қиссаи Муҳаммад Ҳанафий) – جنك نامه امام محمد حنفیه )قصه محمد حنفیه)

№ inv. MR 240/II Муаллиф номаълум.  Қисса. Асарда Имом Муҳаммад ибн Али ибн Абу Толиб ал-Ҳанафий қиссалари баён қилинган бўлиб, уч қисмдан иборат. Муаллиф унда тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Муҳаммад Ҳанафийнинг афсонавий Эрон подшоҳининг қизи Зифнун ўртасидаги жанг ҳақида воқеалар келтирилган. Қиссанинг …

Батафсил

Имом Ҳусайн қиссаси – امام حسين قصه سى

№ inv. MR 240/I Муаллиф: Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Қисса Имом Ҳусайнга Язид ибн Муовиянинг байъат талаб қилиб ёзган номаси билан бошланиб, улар ўртасидаги ихтилофни фитна сабабли каттариши, Имом  Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб уқубатлари ва Карбало шаҳрида Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси шунингдек, Имом Ҳусайннинг ўғли Алиакбаршоҳ …

Батафсил

Маслак ал-муттақийн – مسلک المتقین

№ inv. MR 239 Муаллиф: Сўфи Оллоҳёр ибн Оллоҳқули Каттақўрғоний (ваф. 1133/1720-21, 1136/1723-24 й.). Тасаввуф-фиқҳ. Асар халқимиз орасида маълум ва машҳур бўлиб, мадрасаларда махсус дарслик сифатида ўқитилиб келинган. Бугунги кунда ҳам бу китоб толиб илмларимизга фиқҳ, ақида, ва одоб-ахлоқ бўйича муҳим қўлланма ҳисобланади. Юздан ортиқ фатво китобларидан фойдаланилган бу муътабар …

Батафсил

Ашиъат ал-ламъот фи шарҳи мушкат – اشعة اللمعات في شرح مشكاة (ترجمة و شرح لمشكاة المصابيح بالفارسية)

№ inv. MR 238 Муаллиф: Абдулҳақ ибн Сайфиддин ибн Саъдуддин ибн Оға Муҳаммад Диҳлавий (958/1551-1052/1643), (в. 1б). Ҳадис.  Валидиддин Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Умар Хатиб Табризий (ваф. 741/1340) нинг “Мишкат ал-масобиҳ” асарига форс тилидаги таржима ва шарҳи бўлиб, асарнинг муқаддима қисмида ҳадис илмига улкан ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом …

Батафсил

Ан-Ниқоя – النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)

№ inv. MR 236/II Муаллиф: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига …

Батафсил

Матолиб ал-мусолли – مطالب المصلي (فقه كيدانى)

№ inv. MR 236/I Муаллиф: Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил  ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.). Фиқҳ. Асар ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, унда фиқҳ илмига ва шаръий масалаларга бағишланган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида ўзоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган. Нусха тўлиқ.  Басмала (в. 1б). …

Батафсил

Рисола – رساله

№ inv. MR 392/XII Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Қиёмат куни ва у кунда бўладиган воқеалар, муминларга бериладиган яхшиликлар савол-жавоб шаклида берилган. Шунингдек, ота-онага яхшилик қилиш, яхши қўшничилик, Қуръон ўқишнинг фазилати, эр-хотин муносабати баён қилинган. Нусха тўлиқ.  Басмала (в. 93а) :      Асар боши (в. 93а) :      اما راويان اخبار و ناقلان آثار …

Батафсил

Васиятнома ҳазрати Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам – وصيت نامه حضرت محمد مصطفى صلى الله عليه وسلم

№ inv. MR 392/XI Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Аллоҳни таниш ва унга итоат қилиш, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига эргашиш, Қуръонни маҳкам тутиш, намозни адо этиш, ота-она ва инсонларга яхшилик қилиш ҳамда гўзал ахлоқ билан яшаш ҳақидаги маълумотлар баён қилинган. Нусха тўлиқ.  Басмала (в. 77а) :      Асар боши (в. 77а) :      …

Батафсил

Солнома – سال نامه و نوروزنامه

№ inv. MR 392/X Муаллифи: Хожа Муҳаммад Али Ҳаким ибн Абулқосим Хожа Ҳаким Термизий  (в. 72б). (ваф. 255/869 й.)  Астрономия. Асарни муаллиф йигирма йил ўз кузатув натижаларидан келиб чиқиб, ёзишга аҳд қилган. Унда Наврўз байрамини қайси кунларда келса, шу йил ҳосилдорлик, тўкинчилик бўлиши, ҳар хил юқумли касалликлар бўлмаслиги ва камроқ …

Батафсил

Васиятнома – وصيت نامه حضرت محمد مصطفى صلى الله عليه وسلم

№ inv. MR 392/IX Муаллифи номаълум.  Ахлоқ. Асарда Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)нинг қизлари Ҳазрати Фотима (р.а.)га қилган васиятлари бўлиб, унда инсон доим хушбўй бўлиб юриши, ашуро куни кўзга сурма суртиб юриши каби фазиларлар баён қилинган. Нусха тўлиқ.  Асар боши (в. 71а) :      حضرت فاطمه زهراغه و صيت قيلديلاركيم يافطمه اوزنكنى خوش …

Батафсил