Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ИЛМ – ЗАЛОЛАТДАН ҚУТҚАРУВЧИ КУЧ

ИЛМ – ЗАЛОЛАТДАН ҚУТҚАРУВЧИ КУЧ

Ҳадис илми мактабида талабалар учун ташкил этилган махсус маънавий-маърифий курслар доирасида навбатдаги амалий машғулот бўлиб ўтди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жонибек Жумаев “Жаҳолатга қарши маърифат – улуғвор ғоя” мавзусида маъруза қилди.

Тадбир давомида илм-маърифатнинг инсон камолотидаги ўрни ва жамият ҳаётидаги аҳамияти ҳақида атрофлича сўз юритилди. Маърузачи бугунги тезкор ўзгаришлар даврида жаҳолат залолатига қарши фақат теран илм ва соғлом тафаккур билан курашиш мумкинлигини ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берди. Айниқса, ёт ғояларга қарши мустаҳкам мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва аждодларимиз меросини чуқур ўрганиш орқали маънавий юксалишга эришиш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда талаблар ҳам мавзу юзасидан ўз мулоҳазаларини билдириб, жаҳолатнинг хавфли оқибатлари ва унга маърифат билан жавоб беришнинг илмий услублари борасида фойдали маълумотларга эга бўлганини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

МАРКАЗДА «ЁШЛАР БИЛАН БИР КУН»

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида ёшлар билан очиқ мулоқот, тажрибани ўртоқлашиш ва устоз-шогирд анъаналарини мустаҳкамлашга …