Home / 2021 / Fevral

Monthly Archives: Fevral 2021

КУН ҲАДИСИ

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: Икки кишидан бошқасига ҳасад қилинмайди: Аллоҳ мол-дунё берган-у уни ҳақ йўлда сарф қилиб юборишга муваффақ қилинган кишига ҳамда Аллоҳ ҳикмат ато этган-у у билан ҳукм қилиб, уни ўргатадиган кишига», дедилар»*. Имом Бухорий ривоят қилган.

Батафсил

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси билан ҳамкорлик қилади

25-26 февраль кунлари Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонидаги Улуғбек мадрасасида Германиянинг Конрад Аденауэр жамғармаси томонидан Ўзбекистон ва Германия олимларининг “Марказий Осиё мамлакатларида ҳуқуқ ва жамият: Асосий масалалар – дин – дунёқараш – ҳуқуқий маданият” мавзуидаги халқаро фанлараро илмий-амалий симпозиуми ташкил этилди. Анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов “Ўзбекистон – …

Батафсил

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 180 Муаллифи. бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу …

Батафсил

Расули акрам мўъжизалари «Саҳиҳул Бухорий»да…

МEРОСНИНГ БУТУН ҚОЛИШИ (IV) 2781. Жобир ибн Абдуллоҳ Ансорий розияллоҳу анҳумо отасининг Уҳуд жангида шаҳид бўлиб, олти қизи ҳамда зиммасида қарзи қолганини сўзлаб, бундай деди: «Хурмони узиш вақти келганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бориб: «Эй Аллоҳнинг Расули, отам Уҳуд куни шаҳид бўлганини ва зиммасида кўп қарз қолдирганини биласиз. Мен ҳақдорларнинг …

Батафсил

Абу Абдураҳмон Абдуллоҳ ибн Муборак Возиҳ Ҳанзалий Марвазий (ҳ.181/797й)

Хуросон – Сосонийлар ҳукмронлиги давридан шу ном билан аталиб келган. III асрдан XVIII аср ўрталаригача ҳозирги Эроннинг шимоли шарқий қисми, Марв воҳаси, ҳозирги Туркманистоннинг жанубий қисми ва Афғонистоннинг шимоли ва шимоли ғарбий қисмини ўз ичига олган[1]. IX асрдан жўғрофий жиҳатдан Тоҳирийлар, Саффорийлар, Салжуқийлар, Ғазнавийлар давлатининг муҳим стратегик минтақа ҳисобланган. Ундаги …

Батафсил

ВОДИЙНИНГ “ОЛТИН ҲАЛҚА”СИ

Янгиланаётган Ўзбекистонда олиб борилаётган очиқ-ошкора, прагматик ички ва ташқи сиёсат халқаро экспертлар томонидан юқори баҳоланиб, мамлакатимиз қатъий, чуқур ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг янги босқичига қадам қўймоқда, ўзининг мустаҳкам сиёсий иродасини намоён этмоқда. Диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминқлаш масаласига ҳам алоҳида аҳамият қаратилаётгани қувонарли. Бу, ўз навбатида, давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон …

Батафсил

ИСЛОМ ОЛАМИНИНГ ДУРДОНАСИ

Жамиятдаги барча инсонларнинг бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги, илмга интилиши умумтараққиётни белгилайди. Мустаҳкам илмларга асосланмасдан ривожланиш мумкин эмас. Бунинг учун эса юртимиз каби мамлакатларда асрлар давомида шаклланган ва мустаҳкамланган қадриятлар, буюк аждодлар мероси алоҳида ўрин тутади. Мамлакатимизнинг ҳар бир гўшаси — шаҳарлар, қишлоқлар, овуллар улуғ сиймолар, алломалар учун бешик бўлган. Улар ёзма манбаларда …

Батафсил

МАНБАШУНОСЛИК ВА ҲАДИСШУНОСЛИК ДАРҒАСИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ёш тадқиқотчилар республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. “Убайдулла Уватов — манбашунослик ва ҳадисшунослик дарғаси” деб номланган тадбирда давлат ва жамоат арбоблари, илм-фан, маданият ва санъат намояндалари, профессор-ўқитувчилар, олимлар, марҳум устознинг яқинлари, шогирдлари ва талабалар иштирок этди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби Убайдулла …

Батафсил

НОСИРУДДИН САМАРҚАНДИЙНИНГ ИЛМИЙ МЕРОСИ ВА “РИЁЗАТУЛ АХЛОҚ” АСАРИНИНГ ТАРБИЯВИЙ АҲАМИЯТИ

Шарқнинг гавҳари, ер юзининг сайқали, умумжаҳон тамаддунининг бешикларидан бири ҳисобланган Самарқанд нафақат ўзининг гўзал осори-атиқалари, тарихий обидалари, балки шу билан бирга, илмий-маънавий мероси билан ҳам машҳурдир. Бу заминдан диний ва дунёвий илмлар соҳасида кўплаб етук олимлар етишиб чиққан. Айниқса, Самарқандда IX – XII асрларда ҳадис, тафсир, фиқҳ ва ақоид каби …

Батафсил

Манбашунослик ва ҳадисшунослик дарғаси

Инсон хотира билан тирик, қадри билан улуғ. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ халқимизга хос эзгу фазилатлардан бири саналади. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида таниқли шарқшунос олим, тарих фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Убайдулла Уватов таваллуд топган сана муносабати билан ёш тадқиқотчилар республика илмий-амалий анжумани …

Батафсил