Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Илмий кенгаши қарорига мувофиқ, бир гуруҳ етакчи олимлар томонидан тайёрланган «Синергетика-4: сунъий интеллект» номли жамоавий монография чоп этилди. 464 бет ҳажмдаги ушбу китоб ф.ф.д., профессор Бахтиёр Тўраев масъул муҳаррирлигида Самарқанд давлат университети, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети каби бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрланган бўлиб, Марказ томонидан аввал нашр этилган синергетикага оид тизимли тадқиқотларнинг мантиқий давоми ҳисобланади.
Беш таркибий қисмдан иборат мазкур монографияда сунъий интеллектнинг тарихи ва Ўзбекистондаги тараққиёти, унинг онтологик ва мантиқий масалалари, давлат бошқаруви ва экологик барқарорликни таъминлашдаги ўрни, шунингдек, Алишер Навоий илмий меросини ўрганишда сунъий интеллект имкониятлари фалсафий ва синергетик ёндашув асосида чуқур таҳлил қилинган. Китоб Б.О.Тўраев, Б.У.Рахмонов, З.О.Муминова каби таниқли олимлар меҳнатининг маҳсули бўлиб, соҳа тадқиқотчилари, докторантлар ва замонавий технологик муаммоларга қизиқувчи кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





