Бугунги глобаллашув шароитида жамиятда соғлом эътиқодий муҳитни мустаҳкамлаш ва инсон қалбини ёт ғоялардан муҳофаза қилиш ҳар қачонгидан ҳам долзарб аҳамият касб этмоқда. Ана шундай устувор вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан “ЖАҲОЛАТГА ҚАРШИ – МАЪРИФАТ” туркуми остида янги рисолалар мажмуаси нашр этилди.
Мазкур тўпламда ислом динининг асл инсонпарварлик моҳияти илмий асосда таҳлил қилиниб, мутаассиблик, ғулув ва диний радикаллашув каби иллатларнинг олдини олиш ҳамда ҳадис ва суннат атрофидаги нотўғри талқинларга раддия бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Янги нашрлар халқимиз, хусусан, ёш авлоднинг мафкуравий иммунитетини ошириш, уларни миллий ва диний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда жамиятда барқарорлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлашда муҳим илмий-маърифий манба бўлиб хизмат қилади.
Содда ва тизимли баён этилган ушбу маълумотлар кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб, маънавий-ахлоқий мезонларни тўғри шакллантиришда ўзига хос йўриқнома вазифасини ўтайди.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





