Home / 2026 / Sentabr

Monthly Archives: Sentabr 2026

Калом илми ва мотуридийлик таълимотига бағишланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – ислом маданияти ва санъати ўчоғи” мавзусидаги халқаро онлайн илмий семинарлар туркуми доирасида навбатдаги тадбир ташкил этилди. IRCICA вакиллари, Ўзбекистон Миллий Университети олимлари, Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази …

Батафсил

“Устоз – ҳаёт йўлини ёритгувчи маёқ”

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан шу мавзуда маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда Марказ раҳбарияти ва илмий ходимлари иштирок этди. Марказ директори Ш.Зиёдов жамиятда устоз ва мураббийларнинг ўрни ва аҳамияти ҳақида сўзлаб, бу айём уларнинг тарбиясини олган ҳаммамиз учун қутлуғ сана эканини …

Батафсил

Рисолаи волидия – رساله والديه

№ inv. MR 539/V Муаллифи Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрор (ваф. 895/1490). Тасаввуф. Асар Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валийнинг асари бўлиб, у отаси Хожа Маҳмуднинг илтимосига кўра ёзилган. Асарда инсоннинг маънавий камолоти, нафсни тарбиялаш, Аллоҳни таниш ва зикр, тариқат одоби каби тасаввуфий масалалар ёритилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 87а) : Асар боши (в. …

Батафсил

Қазо ва қадар ҳақида

(“Ал-Эътимод фил эътиқод” асари асосида) Қазо ва қадар – Аллоҳнинг азалий сифатлари бўлиб, уларнинг моҳияти бандасига маълум эмас. Аллоҳ барча нарсаларнинг қазо ва қадарини белгилаб қўйган. Дунё ва охиратдаги ҳар бир нарса фақат унинг хоҳиши, илми, қазоси, қадари, Лавҳул маҳфузга ёзиб қўйилишига кўра бўлади. Лекин ёзиб қўйиши тавсиф йўли биландир, …

Батафсил

Устозга эҳтиром — келажак авлодга эҳтиром

Илм-маърифат тараққиёти, аввало, устознинг жамиятдаги мақоми ва шогирднинг унга бўлган ҳурматидан бошланади. Зеро, устоз инсонни жаҳолат зулматидан маърифат зиёсига етаклайдиган, унинг қалби ва тафаккурини камолга етказадиган улуғ зотдир. Инсоният тарихида устоз ва мураббийларнинг ўрни ҳамиша беқиёс бўлиб келган. Зеро, инсоннинг жисмонан вояга етишида ота-онаси сабабчи бўлса, унинг маънан юксалиши, дунёқараши …

Батафсил

ЗАРАФШОН ВОҲАСИ ТАСАВВУФ ТАРИХИГА ОИД ЭПИГРАФИК ЁДГОРЛИКЛАР

Нақшбандия-мужаддидия мусулмон жамиятининг барча жабҳаларига таъсир қилувчи кучга айланиб, ҳукмдорлар, давлат арбоблари, зиёлилар ва оддий халқ вакилларидан тариқат намояндалари чиққан. Улар янгиланган тамойиллар ва ғоялар билан қуролланган ҳолда турли ҳудудларда фаолият юритган. Мужаддидийлар жамиятга нафақат руҳий-маънавий, балки сиёсий-ижтимоий ва маданий жиҳатдан ҳам таъсир кўрсатган. Шу сабабдан исломшуносликда нақшбандия-мужаддидия тарихи, ғоялари, …

Батафсил

Индонезия делегацияси ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Индонезия Уламолар кенгашининг (MUI) Жанубий Калимантан провинцияси бошқармаси раиси Ҳожи Аҳмад Шайрази бошчилигидаги делегация ташриф буюрди. Меҳмонлар Марказ музейи экспозициялари, шунингдек, илмий ходимлар ва хорижлик тадқиқотчилар учун яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишди. Делегация аъзолари Марказда сақланаётган ноёб қўлёзмалар, тарихий манбалар ва буюк муҳаддис Имом …

Батафсил

Малайзиялик тадқиқотчилар илмий амалиёт бошлади

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури доирасида Малайзия Ислом тараққиёти департаменти (JAKIM)нинг икки илмий ходими амалиёт ўташ учун Марказга келди. Малайзиядан ташриф буюрган амалиётчилар – мазкур департаментнинг Тадқиқотлар бўлими илмий ходими Моҳд Шаҳир ибн Ҳошим ва ислом масалалари бўйича илмий ходими Муҳаммад Узаир ибн Изҳам Марказ раҳбари қабулида бўлиб, илмий …

Батафсил