Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Индонезия делегацияси ташрифи

Индонезия делегацияси ташрифи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Индонезия Уламолар кенгашининг (MUI) Жанубий Калимантан провинцияси бошқармаси раиси Ҳожи Аҳмад Шайрази бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.

Меҳмонлар Марказ музейи экспозициялари, шунингдек, илмий ходимлар ва хорижлик тадқиқотчилар учун яратилган замонавий шароитлар билан яқиндан танишди.

Делегация аъзолари Марказда сақланаётган ноёб қўлёзмалар, тарихий манбалар ва буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг бой илмий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан атрофлича танишиб чиқиб, ислом маданияти ва маърифатини кенг ёйиш, икки мамлакат ўртасидаги илмий-маърифий алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Ўзбекистон тажрибаси халқаро форумда эътироф этилди

Аввал хабар берилганидек, Маҳачқалада ўтказилаётган “Ёш теологлар мактаби” V халқаро ёшлар форумида Имом Бухорий халқаро …