Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Илмий меросимиз Иорданияда тарғиб этилмоқда

Илмий меросимиз Иорданияда тарғиб этилмоқда

Ўзбекистон делегациясининг Иорданияга ташрифи доирасида пойтахт Аммон шаҳрида жойлашган Халқаро ислом илмлари ва таълими университетида мамлакатимизнинг бой илмий-маънавий мероси, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар ҳамда халқаро ҳамкорлик истиқболларига бағишланган тақдимот ўтказилди.

Тадбирда делегация аъзолари, университет раҳбарияти, профессор-ўқитувчилар ва талабалар, жумладан, Иорданияда таҳсил олаётган ўзбекистонлик ёшлар иштирок этди.
Учрашув давомида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди. Унда Марказнинг буюк муҳаддис Имом Бухорий илмий меросини чуқур ўрганиш, ҳадисшунослик соҳасидаги тадқиқотларни ривожлантириш, алломаларимиз асарларини тадқиқ ва тарғиб этиш, шунингдек, халқаро илмий ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги фаолият тўлиқ ва батафсил акс этган.

Тадбир доирасида университетга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг араб тилига таржима қилинган 9 та асари тақдим этилди. Улар университет кутубхонасида алоҳида жавондан ўрин олади.

Ташриф давомида университет ректори профессор Жаъфар Маҳмуд Фанотса билан алоҳида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқотда ҳамкорликка оид қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Хусусан, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашуви, қўшма илмий тадқиқотлар олиб бориш, илмий мақолалар чоп этиш, халқаро конференцияларда иштирок этиш ҳамда малака ошириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Самарқандда “Маърифат ҳафталиги” қизғин давом этмоқда

Самарқанд вилоятида ўтказилаётган “Маърифат ҳафталиги” ижтимоий-маърифий лойиҳаси доирасида Каттақўрғон тумани ва шаҳрида ғоят илму ирфон …