Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Самарқандда “Маърифат ҳафталиги” қизғин давом этмоқда

Самарқандда “Маърифат ҳафталиги” қизғин давом этмоқда

Самарқанд вилоятида ўтказилаётган “Маърифат ҳафталиги” ижтимоий-маърифий лойиҳаси доирасида Каттақўрғон тумани ва шаҳрида ғоят илму ирфон ва ички маданиятга бағишланган учрашувлар ташкил этилди.

Дастлаб Каттақўрғон тумани ҳокимлигида давлат хизматчисининг касбий масъулияти ва бошқарув маданиятини оширишга қаратилган “Маърифат соати” ўтказилди. Унда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жонибек Жумаев давлат бошқарувида ҳалоллик, масъулият, халқ билан мулоқот маданияти ва маънавий баркамолликнинг аҳамияти ҳақида атрофлича тўхталди.

Ҳафталик доирасида Каттақўрғон шаҳрининг “Чинобод” маҳалласида истиқомат қилган, Ватан ҳимояси йўлида жон фидо этган Улуғбек Барноев хонадонида маънавий-маърифий учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда тарғибот гуруҳи аъзолари — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова ва Турғун Бекназаров, шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова, илмий ходимимиз Жонибек Жумаев, марҳумнинг оила аъзолари, ҳарбий хизматчилар, 11-мактабнинг Миллий гвардия синфи ўқувчилари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Учрашув аввалида меҳмонлар Улуғбек Барноевнинг ҳаёт йўли, Ватан ҳимояси учун кўрсатган жасорати, давлат мукофотлари билан танишиб, унинг ёрқин хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Байрам қисмида санъаткорлар ижро этган шеър ва қўшиқлар тадбирга ўзгача руҳ бағишлади.

Вилоят бўйлаб “Маърифат ҳафталиги” доирасидаги маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ нашрлари халқаро конференцияда намойиш этилмоқда

Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбек­истондаги Ислом цивилизацияси марказида “Янги Ўзбекистонда диний бағрикенглик” мавзусида халқаро илмий-амалий …