Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ нашрлари халқаро конференцияда намойиш этилмоқда

Марказ нашрлари халқаро конференцияда намойиш этилмоқда

Бугун, 17 ноябрь куни Ўзбек­истондаги Ислом цивилизацияси марказида “Янги Ўзбекистонда диний бағрикенглик” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтмоқда.

Халқаро бағрикенглик кунига бағишланган ҳафталик  доирасида ташкил этилган анжуманда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази нашрлари намойиш этиляпти.

Кўргазмадан Марказ томонидан чоп этилган илмий, илмий-оммабоп ва маърифий адабиётлар ўрин олган. Уларда Имом Бухорийнинг бой илмий мероси, ҳадис илми, ислом цивилизациясининг жаҳон илм-фани ва маданияти ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, аждодларимизнинг бебаҳо маънавий мероси ёритилган.

Мазкур нашрлар конференция иштирокчилари, хорижий меҳмонлар, олимлар ва тадқиқотчилар эътиборига ҳавола этилмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказ олимлари халқаро илмий анжуманда

Шу кунларда Мир Араб олий мадрасасида “Глобаллашув даврида соф ақида ва тасаввуф масалалари” мавзуида халқаро …