Home / ҲАЛОЛЛИК ВА МАЪРИФАТ

ҲАЛОЛЛИК ВА МАЪРИФАТ

Ҳалол меҳнат – барака ва саодат манбаи

Миқдом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилдилар: “Ҳеч ким ўз қўл меҳнати билан топганидан яхшироқ таом емаган. Дарҳақиқат, Аллоҳнинг Пайғамбари Довуд алайҳиссалом ҳам қўл меҳнати билан топганларидан тановул қилар эдилар” [Имом Бухорий ривояти]. Ушбу ҳадис ислом динида ҳалол меҳнат қилиш, ўз кучи ва имконияти билан …

Батафсил

ИСРОФ – САХИЙЛИК ЭМАС

Инсон ҳаёти давомида турли неъматлардан баҳраманд бўлади. Унга берилган умр, соғлик, вақт, мол-мулк, ризқ-рўз, сув ва табиат бойликлари – барчаси қадрлашга лойиқ бебаҳо неъматлардир. Аммо баъзан инсон уларнинг қадрига етмай, ортиқча ва ўринсиз сарфлайди. Ана шундай ҳолат исроф деб аталади. Исроф бугунги кунда нафақат айрим оилалар, балки бутун жамият фаровонлигига …

Батафсил

МАЪРИФАТЛИ ЖАМИЯТ — ҲАЛОЛ ЖАМИЯТ

Маърифатли жамият — илм, ахлоқ, адолат ва ҳалоллик устувор бўлган жамиятдир. Зеро, инсон камолоти нафақат билими, балки виждони, масъулияти ва ҳалол меҳнатга муносабати билан ҳам белгиланади. 🌿 Маърифат эзгуликка, ҳалоллик эса тараққиётга етаклайди. Илмли ва маърифатли инсон порахўрлик, коррупция, алдов каби иллатларнинг жамият ривожига етказадиган зарарини чуқур англайди. Ислом таълимотида …

Батафсил

ҲАЛОЛЛИК ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ

Шахснинг маънавий-ахлоқий тарбиясида оила биринчи ижтимоий муҳит саналади. Инсоннинг яхшилик ва ёмонлик, ростгўйлик ва ёлғон, ҳалол ва ҳаром, адолат ва зулм ҳақидаги дастлабки тасаввурлари аввал шу ерда шаклланиб, унинг хулқ-атворига бевосита таъсир кўрсатади. Шу маънода, жамиятнинг маънавий ҳолатини оиладаги ахлоқий муҳитдан айри ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди. Ўзбек оилаларида фарзанднинг тарбияси …

Батафсил

КАСБ-ҲУНАРНИ МУКАММАЛ ЭГАЛЛАШ – ФАРОВОН ҲАЁТ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ГАРОВИ (2-қисм)

Ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш – келажакка инвестиция Ёшлар мустақил ҳаётга тайёр бўлиши, келажакда жамиятда ўзига муносиб ўрин эгаллаши, эл-юртга наф келтириши уларнинг касбни тўғри танлаши билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун бу борада ёш авлодга ёрдам бериш, қизиқиши, қобилияти ва имкониятларини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Негаки, ёшларни касб-ҳунарга йўналтиришни том маънода келажакка …

Батафсил

КАСБ-ҲУНАРНИ МУКАММАЛ ЭГАЛЛАШ – ФАРОВОН ҲАЁТ ВА ЮКСАК МАЪНАВИЯТ ГАРОВИ

Ҳар қандай касбни мукаммал эгаллаш учун инсонда қатор муҳим фазилат ва кўникмалар шаклланган бўлиши зарур Инсон ҳаётида касб-ҳунарнинг ўрни беқиёс. Касб нафақат тириклик манбаи, балки шахснинг жамиятдаги ўрнини белгилайдиган, қобилияти ва салоҳиятини намоён этадиган муҳим омиллардан биридир. Инсон муайян касбни эгаллаш орқали ўз ҳаётини мазмунли ташкил этади, оиласи фаровонлигини таъминлайди …

Батафсил

Ҳалоллик ва ростгўйлик – саодат калити

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар: “Албатта, ростгўйлик яхшиликка, яхшилик эса жаннатга етаклайди. Киши рост гапиришда давом этса, Аллоҳ ҳузурида сиддиқ деб ёзилади. Ёлғон гуноҳкорликка, гуноҳкорлик эса дўзахга етаклайди. Киши ёлғон гапиришда давом этса, Аллоҳ ҳузурида каззоб деб ёзилади” [Имом Бухорий …

Батафсил

Имом Бухорий меросида ҳалол ризқ ва ижтимоий адолат

Инсон ҳаётида ризқ ва уни топиш манбалари азалдан муҳим ижтимоий ва ахлоқий масалалардан бири бўлиб келган. Моддий эҳтиёжларни қондириш, касб-ҳунар эгаллаш, савдо-сотиқ қилиш ва оила фаровонлигини таъминлаш ҳар бир шахснинг табиий интилишидир. Ислом таълимотида бу жараён фақат бойлик орттириш воситаси сифатида эмас, балки ҳалоллик, поклик ҳамда адолат мезонлари асосида баҳоланади. …

Батафсил

РОСТГЎЙЛИК – ФАЗИЛАТ, ЁЛҒОНЧИЛИК – ИЛЛАТ

Ҳалоллик ва ростгўйлик инсоннинг шахсий фазилатлари бўлиш билан бирга, оила мустаҳкамлиги, жамият тараққиёти ва ижтимоий муносабатларнинг барқарорлигини таъминлайдиган муҳим миллий, диний, маънавий-ахлоқий қадриятлардир. Инсонлар ўртасида ўзаро ишонч, адолат, ҳурмат ва ҳамжиҳатлик қарор топиши кўп жиҳатдан ҳар бир шахснинг ҳалоллик ва ростгўйлик тамойилларига қай даражада амал қилишига боғлиқ. Шу маънода, бу …

Батафсил