Home / ҲАЛОЛЛИК ВА МАЪРИФАТ / Ҳалол луқма – ибодатнинг асоси

Ҳалол луқма – ибодатнинг асоси

Абу Муҳсин Муҳаммад Боқир ибн Муҳаммад Али қаламига мансуб «Мақомоти Хожа Баҳоуддин Нақшбанд» китобида Баҳоуддин Нақшбанднинг биринчи халифаси Алоуддин Атторнинг қуйидаги гапи келтирилади:

«Ҳазратнинг қадамлари суннатга тобе бўлишда мустаҳкам эди. Ҳалолга интилиш ва шубҳали нарсалардан қочишни, айниқса, ҳалол луқмани таъкидлаб гапирарди. Суҳбатида доимо қуйидаги ҳикмат айтилар эди:

 «Ибодат – ўн қисм, тўққиз қисми ҳалолни қидириш, бир қисми бошқа ибодатлардир».

Бу ҳикмат бизга шуни англатадики, ибодат фақат намоз, рўза ёки зикр билангина чекланмайди. Ибодатнинг энг катта қисми — ҳалол ризқни излашдир.

Маънавий камолот пок ва ҳалол турмушдан бошланади. Ҳалол луқма қалбни поклайди, дуоларни ижобатга яқинлаштиради, фарзандлар тарбиясига барака олиб киради.

Демак, ҳақиқий ибодат — ҳалол меҳнат, пок ризқ ва комилликка интилишдир.

Аллоҳ таоло ризқимизни ҳалол ва баракали қилсин.

Баҳодир Мирзаев
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими

Check Also

ЮРТИМИЗДА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИНГ МУСТАҲКАМ ЎРНИ ВА ҲАМИША ДОЛЗАРБ АҲАМИЯТИ

Ҳозирги глобаллашув даврида турли миллат, элат ва дин вакиллари бир маконда тинч-тотув яшашини таъминлаш бутун …