Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими фаолияти
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2855-сон қарори ва ушбу қарорни ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 10 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 483-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази низомида белгиланган вазифаларни амалга оширади.
Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Марказ Низомга амал қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа вазирликлар ҳамда давлат қўмиталар назоратидаги ноёб қўлёзма асарларни аниқлаш, жамлаш, асраб авайлаш, каталоглаштириш ва келажак авлодга етказишга доир қабул қилинган ҳужжатлар ижросини таъминлайди.
Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлимининг вазифалари:
Жисмоний ва юридик шахсларда сақланаётган ислом динига оид қадимий, ноёб қўлёзма асарларни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Марказ билан келишган ҳолда белгиланган тартибда тасдиқланадиган низомга асосан харид қилиш;
Жисмоний ва юридик шахслардан харид қилиб олинган ёки эҳсон сифатида қабул қилинган ноёб қўлёзма асарларни расмий ҳужжатлар асосида қабул қилиш ва уларнинг катологини ташкил этиш;
Марказ фондида сақланаётган нодир қўлёзма асарларни келажак авлодга бутун ҳолида етказиш мақсадида таъмир талаб бўлганларини таъмирлаш ва ҳашоратлардан ҳимоялаш, чиришни олдини олиш мақсадида ишловлар бериш;
Хорижий мамлакатларнинг қўлёзма фондларида сақланаётган аждодларимиз қаламига мансуб асарларнинг фото, электрон ва бошқа нусхаларини олиш бўйича улар билан ҳамкорлик қилиш;
Мамлакатимиз ҳамда хорижий давлатларнинг кутубхоналари ва архив фондларида сақланаётган буюк алломаларимизнинг илмий меросига оид ҳамда ислом дунёси учун муҳим илмий аҳамиятга эга бўлган қўлёзма, тошбосма асарларни аниқлаш ва уларнинг электрон нусхаларини тўплаш ҳамда марказда электрон базасини шакллантириш;
Ислом динининг илмий тарихий-маданий ва маънавий-маърифий меросини кенг ўрганиш мақсадида қўлёзмалар ва архив фондларида сақланаётган нодир манбаларни аниқлаш, чуқур ўрганиш, уларнинг каталогларини тайёрлаш ва уларни мавзуларга ажратган ҳолда таржима ва тадқиқ қилишлари учун тадқиқотчиларга тақдим қилиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида, хусусан интернетда эълон қилиш;
Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Бўлим номидан бўлим бошлиғи:
- Қонун ҳужжатлари ҳамда Марказ Низоми асосида иш юритади ҳамда бўлимга юклатилган вазифалар ва масалаларни ижро этади;
- Бўлимга юклатилган вазифалар доирасида Марказ номидан вакилликни таъминлайди ва музокаралар олиб боради;
- Топширилган вазифаларни амалга ошириш учун Марказнинг бошқа бўлимлари билан мунтазам ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилади;
- Бўлим ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг меҳнат қилишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, бўлим ходимларини рағбатлантириш ва маъмурий жазо бўйича чора кўриш юзасидан таклифлар киритади;
- Марказ директорининг топшириқларини вақтида, ўз ваколат доирасида бажаради;
- Бўлим ходимларининг масъулият даражасини лавозимлар йўриқномасида белгилайди;
Бўлимнинг умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.
Туғилган йили: 05.02.1982
Маълумоти: Олий
Тугаллаган билим юрти: Тошкент давлат шарқшунослик институти
Лавозими: ИБХИТМ Қўлёзмалар билан ишлаш ва музей бўлими ходими
E-mail: abdu5007@hotmail.com