Home / ЗИЁРАТ ТУРИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИЛМИЙ БЎЛИМИ

ЗИЁРАТ ТУРИЗИМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИЛМИЙ БЎЛИМИ

Зиёрат туризимини ривожлантириш илмий бўлими фаолияти

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 мартдаги ПҚ-2855-сон Қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, профессор-олимлар, илмий ходимлар малакасини ошириш, хорижий илғор тажрибани ўрганиш ва илмий тадқиқот жараёнига тадбиқ этиш борасида муайян ишларни амалга оширади.

Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек Марказ  Низомга амал қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иктисодий алоқалар,  инвеститсиялар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва бошка вазирликлар хамда давлат қўмиталар назоратидаги Ўзбекистон Республикасининг халқаро муносабатлар ва халқаро иқтисодий алоқаларга доир қабул қилинган ҳужжатлар ижросини таъминлайди.

Зиёрат туризимини ривожлантириш илмий бўлимининг вазифалари:

Вазирлар маҳкамасининг тегишли ҳужжатларида белгиланган ва бошқа ташкилотлар тавсияларида акс этган ҳамда чет эл сафарларига юбориладиган Имом Бухорий илмий тадқиқот марказининг вакиллари ҳужжатларини кўриб чиқади ва мувофиқлаштиради.

Донор мамлакатлар ва халқаро молия институтларининг техник ёрдам дастурлари доирасида Марказда амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мониторингини олиб боради ва ҳар чоракда тегишли юқори ташкилотларга ҳисобот киритади.

Марказнинг профессор ва олимлари ҳамда илмий ходимлари, чет эллик стипендиантлар учун лойиҳалар таҳлили асосида семинар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни Марказнинг бошқа бўлимлари билан биргаликда  ташкил қилади.

Марказнинг хорижий ҳамкорлар билан тузадиган битим, шартнома ва протоколларини таёрлайди ва  кўриб чиқади, таҳлил қилади ва тавсиялар беради. Зарурат бўлганда ҳужжатларни тегишли ташкилотлар билан келишади.

Ўзбекистоннинг чет мамлакатлардаги элчихоналари ҳамда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган  хорижий элчихоналар ва халқаро  ташкилотлар, жамғармалар, миллий маданият марказлари, вакилликлар, диний конфессиялар билан ҳамкорликда, марказ фаолият доирасининг устувор йўналишлари бўйича халқаро конференциялар, симпозиумлар, илмий семинарлар ва бошқа  илмий-амалий анжуманлар ўтказишга кўмаклашади.

Хорижий ҳамкорлар томонидан стажировка ўташ, малака ошириш, ўқув курсларда қатнашиш, магистратура ва докторантурада таҳсил олиш учун эълон қилинадиган грантлар танловини Марказ профессор ва олимлари, илмий ходимлари, магистрант ва стажёр-тадқиқотчи изланувчиларига тавсия этади.

Халқаро миқёсда ўтказиладиган тадбирлар, конференциялар, семинарлар ҳақида маълумотлар тўплайди ва Марказ бўлимларига билдиради.

Марказда ўтказиладиган халқаро конференциялар, семпозиумлар, илмий семинарлар ва бошқа  илмий-амалий анжуманлар  ҳақида хорижий тилларда Марказ веб сайтига маълумотлар бериб боради.

Марказга келиб тушган чет тиллардаги хат ва маълумотларни таржима қилади;

Бўлимнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги

Бўлим номидан бўлим бошлиғи:

  • Бўлимга юклатилган вазифалар доирасида Марказ номидан иш юритади ва музокаралар олиб боради;
  • Топширилган вазифаларни амалга ошириш учун Марказнинг бошқа бўлимлари билан мунтазам ва тенг ҳуқуқли ҳамкорлик қилади;
  • Бўлим ходимларини танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг меҳнат қилишлари учун етарли шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, бўлим ходимларини рағбатлантириш ва маъмурий жазо бўйича чора кўриш юзасидан таклифлар киритади;
  • Марказ директорининг топшириқларини ўз ваколат доирасида вақтида бажаради;
  • Қонун ҳужжатларига ҳамда Марказ Низоми асосида иш юритиш, бўлимга юкланган вазифалар ва масалаларни ижро этади;
  • Бўлим ходимларининг масъулият даражасини лавозимлар йўриқномасида белгилайди;

Бўлим бошлиғи бўлим умумий фаолияти устидан назоратни олиб боради ва бўлимга юклатилган вазифаларни ўз вақтида бажарилиши бўйича жавобгар ҳисобланади.

 
Амонов Барот Муродович
Туғилган йили: 11.12.1983
Маълумоти: Олий
Тамомлаган билим юрти: Тошкент Давлат Шарқшунослик институти
Лавозими: Зиёрат туризимини ривожлантириш илмий бўлими бошлиғи
Тел.: +99866 240 2018/ Моб.: +99899 528 65 63
 
Хасанова Камола Мамир қизи
Туғилган йили: 19.06.1993
Маълумоти: Олий
Тамомлаган билим юрти: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
Лавозими: Зиёрат туризимини ривожлантириш илмий бўлими ходими
Тел.: +99866 240 2018
 
Байматов Ёрқин Бозорбоевич
Туғилган йили: 09.10.1986
Маълумоти: Олий
Тамомлаган билим юрти: Самарқанд давлат университети
Лавозими: Зиёрат туризимини ривожлантириш илмий бўлими ходими
Тел.: +99866 240 20 18/ Моб.: +99899 599 03 86