Home / 2026 / Aprel

Monthly Archives: Aprel 2026

ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ДОЛЗАРБ ИЛМИЙ ЁНДАШУВЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Ўзбекистондаги Ислом цивилицияси марказида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари томонидан икки йўналишда илмий тақдимотлар намойиш этилди. Жумладан, Марказ илмий ходими Алоуддин Нематов «Таъвилотул Куръон» асарининг ҳанафийлик мазҳабидаги ўрни ва унинг фиқҳий манба сифатидаги аҳамиятига бағишланган маърузасида асарнинг илмий қиймати, тафсир ва фиқҳ ўртасидаги боғлиқлик, шунингдек, …

Батафсил

ИСЛОМДА МАЪНАВИЙ ПОКЛИК

“Маънавий поклик” тушунчаси инсон маънавиятининг юксаклиги, бойлиги, теранлигини тақозо этувчи фазилатлар мажмуини ифодалайди. У инсоннинг балоғатга етганидан умрининг охирига қадар қандай маънавий мезонлар асосида ҳаёт кечиришини белгилайдиган билим, тарбия, тажриба ва тасаввурлардан таркиб топади. Маънавий поклик ҳақида сўз юритишдан аввал маънавиятнинг ўзига қисқача тўхталсак. Арабча “маъно”, “маънолар мажмуи” мазмунидаги бу …

Батафсил

ИЛМ ВА МУЛОҲАЗА МАЙДОНИДА ЯНГИ МУЛОҚОТ

Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилицияси маркази илм аҳлини яна бир нуфузли анжуман доирасида бирлаштирди. “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади. Анжуман Қуръони карим тиловати ва дуои хайр билан очилди. Расмий очилиш маросимида сўз олганлар ислом манбаларини чуқур, холис ва илмий …

Батафсил

ИХЛОС ВА УНИНГ ЭЪТИРОФИ: МУВОЗАНАТ ҚАЕРДА?

Сўнгги пайтларда айрим доираларда “мўмин киши одамлардан ҳеч қандай эътибор ё мукофот кутмаслиги, дин йўлига чиққан инсон натижа ҳақида ўйламаслиги керак, шунингдек, одамлардан мақтов ё ташаккур эшитишга ҳаққи йўқ” деган мазмундаги гап-сўзлар тарқалмоқда. Бир қарашда бу фикрлар чин ихлосга даъватдек туюлса-да, аслида илмий ва шаръий жиҳатдан жиддий муаммоларни ўз ичига …

Батафсил

مبدء نور (Мабдаи нур)

№ inv. MR 476/II Муаллиф. Бобораҳим Мулла Вали ўғли Машраб (1640-1711 й.). Шеърият. Бобораҳим Машраб ҳазрат Жалолиддин Румийнинг “Маснавийи маънавий” асаридан илҳомланиб, унга ўхшатма тариқасида “Мабдаи нур” тасаввуфий ва ахлоқий-таълимий достонини яратган. Нусха тўлиқ эмас. Асар боши (в. 29а) : … جان الم زده من مصطفى دين اوزكه كشيم يوق       …

Батафсил

ХОЖА АҲРОР ВАЛИЙ МЕРОСИ — МАНБАШУНОСЛИК НИГОҲИДА

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига хорижлик нуфузли олим – Эрон Форс тили ва адабиёти академияси аъзоси, профессор Ориф Навшоҳий ташриф буюрди. Меҳмон билан учрашувда Марказ директори, тарих фанлари доктори, профессор Шовосил Зиёдов муассаса фаолияти, амалга оширилаётган илмий лойиҳалар, халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳақида маълумот берди. Мулоқот давомида ислом маънавий меросини ўрганиш …

Батафсил

ТАЖРИБА ОШИРИЛДИ, КЎНИКМАЛАР МУСТАҲКАМЛАНДИ

Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари ва отинойилар учун ташкил этилган малака ошириш ўқувлари якунланди. Мазкур курс Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Жараёнда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий …

Батафсил

АШТАРХОНИЙЛАР ДАВРИ МАЪНАВИЯТИ: ҚЎЛЁЗМАЛАР ТИЛГА КИРГАНДА…

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 28 апрель куни Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти докторанти, тарих фанлари бўйича фалсафа …

Батафсил

مليكه دل ارام قصه سى (Малика Дилором қиссаси)

№ inv. MR 476/I Муаллиф. Муаллифи номаълум. Қисса. Асар мифологик эртак типидаги қисса-достонлар сирасига кириб, мазмунан фалсафий ва панд-насиҳат туркумида акс эттирилган. Нусха тўлиқ эмас. Басмала (в. 1а). Асар боши (в. 1а) : اما راويان اخبار و ناقلان  و محدثان وداستان كين و خوش جنان خرمن سخن انداغ روايت قيلورلاركيم …

Батафсил

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 475 Муаллиф. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам. Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. …

Батафсил