Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ДОЛЗАРБ ИЛМИЙ ЁНДАШУВЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

ХАЛҚАРО АНЖУМАНДА ДОЛЗАРБ ИЛМИЙ ЁНДАШУВЛАР ТАҚДИМ ЭТИЛДИ

Ўзбекистондаги Ислом цивилицияси марказида ўтказилган халқаро илмий-амалий конференцияда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази вакиллари томонидан икки йўналишда илмий тақдимотлар намойиш этилди.

Жумладан, Марказ илмий ходими Алоуддин Нематов «Таъвилотул Куръон» асарининг ҳанафийлик мазҳабидаги ўрни ва унинг фиқҳий манба сифатидаги аҳамиятига бағишланган маърузасида асарнинг илмий қиймати, тафсир ва фиқҳ ўртасидаги боғлиқлик, шунингдек, ҳанафийликнинг ўзига хос анъаналарини атрофлича ёритди.

Шунингдек, Марказнинг яна бир вакиласи, Имом Бухорий халқаро стипендия дастури совриндори, Туркиядаги Карабук университети тадқиқотчиси Айшанур Кумаш ҳадис илмининг тарихий тараққиёти, айниқса, бу илмнинг Хуросондан Бағдод томон ёйилишида алоҳида ўрин тутган муҳаддислар фаолиятини таҳлил қилиб берди. Тақдимотда Абу Бакр Берқонийнинг илмий мероси, унинг устоз-шогирд анъанаси орқали ҳадис илмини ривожлантиришдаги хизмати ва илмий тармоқлар ўртасидаги боғловчи ўрни асослаб берилди.

Маърузалар доирасида билдирилган фикр ва хулосалар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Илмий мулоқотлар эса ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга замин яратди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

АШТАРХОНИЙЛАР ДАВРИ МАЪНАВИЯТИ: ҚЎЛЁЗМАЛАР ТИЛГА КИРГАНДА…

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида 28 апрель куни Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш …