№ inv. MR 292 Муаллифи. Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. …
БатафсилMonthly Archives: Dekabr 2024
ИМОМ БУХОРИЙ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ МАРКАЗИНИНГ НАТИЖАЛАРИ
ТОБЕИН МУҲАДДИСЛАРНИНГ МАСЛАК(КАСБ)ЛАРИ
Каъбул Ахбор (р.а.) 104 ёшида вафот этгани ривоят қилинганига кўра, милодий 551 йили атрофида туғилган бўлиши мумкин[1]. Каъб Пайғамбар (а.с.) даврларида яшаган, лекин у зотни кўрмаган. Кенг тарқалган фикрга кўра, Ҳазрати Умарнинг халифалиги даврида мусулмон бўлган[2]. Каъб Ҳазрати Умар ва Суҳайб каби саҳобалардан ривоят қилган, унинг ривоятлари Абу Довуд, Термизий …
БатафсилЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУРНИНГ ШАХСИЙ ТАБИБИ
Ўзбек мумтоз адабиётининг диловар шоирларидан бири, етук сиёсат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг шахсий табиби Юсуф ибн Муҳаммад ибн Юсуф Табиб Ҳиравий ХV аср охирида Хуросоннинг Хавф шаҳрида, Муҳаммад ибн Юсуф хонадонида таваллуд топган. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Афғонистонда турган пайтда бошқа машҳур кишилар қатори Юсуфий билан ҳам учрашиб, унинг иқтидори, ақл-заковати, …
Батафсилهفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)
№ inv. MR 291 Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” “Ёсин” сурасидан бошланиб, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам, …
БатафсилСамарқанд – ислом илмлари чашмаси
24 декабрь куни Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ этиш маркази (IRCICA) билан ҳамкорликда “Марказий Осиё – Ислом маданияти ва санъати ўчоғи” илмий лойиҳаси доирасида навбатдаги онлайн семинар ўтказилди. Унда Марказ илмий ходимлари ва IRCICA вакиллари билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институти, Ўзбекистон …
БатафсилКАМ СОНЛИ ҲАДИС РИВОЯТ ҚИЛГАН (МУҚИЛЛУН) САҲОБАЛАР 2-ҚИСМ
Абу Мусо Ашъарий Ашъар қабиласига мансуб[1]. Абу Мусо жами 360 ҳадис ривоят қилган бўлиб, бу ҳадисларнинг 49 таси “Саҳиҳайн”да ривоят қилинган, улардан 4 таси Бухорий, 15 таси эса Муслим томонидан мустақил равишда ривоят қилинган[2]. Пайғамбар (а.с.) даврларида Расулуллоҳ (с.а.в.) уни бир денгиз юришида сарийя қўмондони этиб тайинлаган. Пайғамбар (а.с.) Абу …
БатафсилКАМ СОНЛИ ҲАДИС РИВОЯТ ҚИЛГАН (МУҚИЛЛУН) САҲОБАЛАР
Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) Абдуллоҳ илк мусулмонлардан[1]. Отаси каби ўзи ҳам Бани Зуҳранинг халифаси бўлган[2]. 848 та ҳадис ривоят қилган. “Саҳиҳайн”да 64 та ривояти мавжуд бўлиб, Бухорий 21, Муслим эса мустақил равишда 35 та ҳадисини нақл қилган[3]. Ёшлигида Уқба ибн Абу Муайтнинг қўйларини боққан[4]. Ҳазрати Умар эса уни Куфага ўқитувчи …
Батафсилتصريف الأفعال (Тасриф ал-афъол)
№ inv. MR 351/IV Муаллифи. Шасиддин Муҳаммад ибн Абулқосим Муиззий (IX-X/XIV-XV аср). Грамматика. Асарда араб тили грамматикасидаги сўзларнинг боғланиниш усулларига оид мавзулар ёритилган. Марказий Осиё ҳамда татар мадраса ва диний мактабларида дарслик сифатида ўқитилган. Нусха тўлиқ. Басмала (в. 71а). Асар боши (в. 71а) : الحمد لله على نعمائه و الصلوة على …
Батафсилالعوامل المائة (Ал-авомил ал-миа)
№ inv. MR 351/III Муаллифи. Абдулқоҳир ибн Абдураҳмон Журжоний (ваф. 471/1078 й.). Грамматика.. Ушбу асар араб тили грамматикасига оид бўлиб, унда оятлар грамматик таҳлил қилинган. Миа (юзта) омил, муножат (чақирув) ҳарфлари, зарф аз-замон ва зарф ал-макон, ан-нақисот (исмларнинг бош келишикда, кесимнинг эса фатҳа келишигида келиши), феълларни жазм (сукун) қилиши келтирилган. Марказий …
Батафсил