Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

هفتیک شریف (Ҳафтияки шариф)

№ inv. MR 291

Қуръон. “Ҳафтияк” форсча сўз бўлиб, “еттидан бири” деган маънони англатади. Қуръони Каримнинг еттидан бири жамланган китобга “Ҳафтияк шариф” дейилади. Ушбу “Ҳафтияки шариф” “Ёсин” сурасидан бошланиб, Фатҳ, Ҳужурот, Қоф, Зариёт, Тур, Нажм, Қамар, Ар-Роҳман, Воқеа, Ҳадид, Мужодала, Ҳашр, Мумтаҳана, Саф, Жумъа, Мунофиқун, Тағобун, Талоқ, Таҳрим, Мулк, Қалам, Ҳоққа, Маориж, Нуҳ, Жин, Музаммил, Муддассир, Қиёмат, Инсон, Мурсалот, Набаъ ва Ҳумаза сураларини ўз ичига олади.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1а).

Асар боши (в. 1а) :

يس و القران الحكيم انك لمن المرسلين على صراط مستقيم …

Асар сўнги (в. 111б) :

… و ما ادریک ما الحطمة نار الله الموقدة التى تطلع على …

Библиография : СВР VIII, № 5841.

Настаълиқ. 111 варақ. (в. 1а-111б) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; сура номлари ва баъзи тажвид қоидалари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ;  матн ўлчами : 125´65 mm. ; варақ ўлчами : 210´130mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг бош ва охирги варақлари йўқ. Айрим варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

حركات الإعراب (Ҳаракот ал-эъроб)

№ inv. MR 351/II Муаллифи. Маҳмуд ибн Умар Замахшарий Хоразмий (ваф. 538/1144 й.). Грамматика. Асар араб …