Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий (Қиссаи Муҳаммад Ҳанафий) – جنك نامه امام محمد حنفیه )قصه محمد حنفیه)

Жангнома Имом Муҳаммад Ҳанафий (Қиссаи Муҳаммад Ҳанафий) – جنك نامه امام محمد حنفیه )قصه محمد حنفیه)

№ inv. MR 240/II

Муаллиф номаълум.

 Қисса. Асарда Имом Муҳаммад ибн Али ибн Абу Толиб ал-Ҳанафий қиссалари баён қилинган бўлиб, уч қисмдан иборат. Муаллиф унда тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Муҳаммад Ҳанафийнинг афсонавий Эрон подшоҳининг қизи Зифнун ўртасидаги жанг ҳақида воқеалар келтирилган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқима образдан иборат.

 Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 56а) :

… صلى الله عليه و سلم نماز بامدادنى اوقوب سن بر عراب …   

 Асар сўнги (в. 94б) :

… اما شاه شمس نى بر وزر جهودى بار ايردى انينك اتى شمعون ايردى …

 Библиография : Kat. I.R. № 850-855 ; СВР, II, № 4721-4722 , VII, № 5372-5376.

 Настаълиқ. 38 варақ. (в. 56а-94б) ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 195´90 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ёзилган варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола, таякиси чармдан. 

 Қўлёзманинг ҳолати : асарнинг боши ва охир йўқ. Олд ва орқа муқовасининг четлари емирилган. Варақларининг четлари кесилган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Ан-Ниқоя – النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)

№ inv. MR 236/II Муаллиф: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.). …