Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Ан-Ниқоя – النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)

Ан-Ниқоя – النقاية (مختصر الوقاية فى مسائل الهداية)

№ inv. MR 236/II

Муаллиф: Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-Шариъа ас-Сани ал-Маҳбубий (ваф. 747/1346 й.).

Фиқҳ. Мазкур асар Маҳмуд ибн Убайдуллоҳ ибн Аҳмад ал-Маҳбуб Садр аш-Шариъа ал-Аввал (ваф. 680/1281 й.)нинг “Виқоя фи масоил ал-ҳидоя” асарига ёзилган мухтасар асаридир. Асар бутун ислом оламида машҳур бўлиб, ислом динининг шариат аҳком, фиқҳий масалаларига бағишланган. “Китоб ат-таҳора” (“Таҳорат китоби”)дан бошланиб, “Китоб ал-ахрас”да тугаган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида фиқҳ илми бўйича дарслик сифатида кенг фойдаланилган. 

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 13б).

Асар боши (в. 13б) :

 الحمد لله رب رافع اعلام الشريعة الغراء جاعلها شجرة اصلها ثابت فى الارض وفرعها فى السماء والصلاة والسلام على رسوله محمد …

 Асар сўнги (в. 178а) :

… وعلم اشارته فكذا وفى غنم مذبوحة فيها ميتة اقل تحرى واكل فى الاختيار

 Библиография : GAL I, 378 ; SB I, 648 ; BnF Arabe, № 907 ; Sarkis, col. 1200 ; СВР IV, № 3109-3128 ; Халидов, № 4050-4106 ; Қарши, № 8-12 ;Туркестон, № 35-43 ; Нукус  № 28-35.

 Настаълиқ.165 варақ.  (в. 13б-178а) ; 11б-12а варақда асар мундарижаси бор ; , 12б варақда тариқаи хатми Абдулқодир Жилоний келтирилган ; 13а бўш варақ ; 7 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози; курроса 8 ; матн ўлчами : 230´225 mm. ; варақ ўлчами : 350´120 mm. ; варақларишарқона рақамланмаган.

 Муқова : муқоваси йўқ. 

 Қўлёзманинг ҳолати : нусханинг четлари намдан зарарланган ва мағор босган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Васиятнома ҳазрати Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам – وصيت نامه حضرت محمد مصطفى صلى الله عليه وسلم

№ inv. MR 392/XI Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Аллоҳни таниш ва унга итоат қилиш, Пайғамбар соллаллоҳу …