Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Ашиъат ал-ламъот фи шарҳи мушкат – اشعة اللمعات في شرح مشكاة (ترجمة و شرح لمشكاة المصابيح بالفارسية)

Ашиъат ал-ламъот фи шарҳи мушкат – اشعة اللمعات في شرح مشكاة (ترجمة و شرح لمشكاة المصابيح بالفارسية)

№ inv. MR 238

Муаллиф: Абдулҳақ ибн Сайфиддин ибн Саъдуддин ибн Оға Муҳаммад Диҳлавий (958/1551-1052/1643), (в. 1б).

Ҳадис.  Валидиддин Муҳаммад ибн Абдуллоҳ Умар Хатиб Табризий (ваф. 741/1340) нинг “Мишкат ал-масобиҳ” асарига форс тилидаги таржима ва шарҳи бўлиб, асарнинг муқаддима қисмида ҳадис илмига улкан ҳисса қўшган Имом Бухорий, Имом Муслим, Имом Молик, Имом Шофеъ, Имом Абу Довуд, Имом Насоий, Имом Доримий, Имом Термизий ва Имом Аҳмад ибн Ҳанбал каби буюк муҳаддисларнинг таржимаи ҳоллари келтирилган. Шунингдек, ҳадис шарҳидан аввал унинг ровийлари ҳақида ҳам қисқача маълумотлар келтирилган. Асар “Китоб ал-буйуъ”дан бошланиб, “Китаб ар-руё”  билан якунланган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) : 

كتاب البيوع بيع كاهى بمعنى عقد آيدكه اثرآن بر آمدن مال است از ملك يكى و در آمدن در ملك ديكرى كه…

 Асар сўнгги (в. 416б) :

 …بالاسحار راست ترين خوابهاى خواست كه در سحرها به پن كه وقت سعادت و اجابت است رواه الترمذى و الدارمى                                                                                                

 Библиография : GAL, 364 ; SB I, 621 ; СВР IV, № 2983 ; Халидов, № 733-743 ; Кина I, № 2474 ; Ethe, № 2912.

 Колофон (в. 416б) :

تمام شرح ربع ثالث بعون الله و حسن توفیقه و الحمد الله و المنته  تمت تمت تمت تمت                                                                       

 Настаълиқ.  416 варақ. (в. 1б-416б) ; +01а, 2а бўш варақ ; 1б варақда асар фиҳристи келтирилган ; 21 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасл ва ҳадислар матни қизил сиёҳда ; ҳошиясида шарҳлари бор ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн олтин суви юритилган жадвалга олинган. ; матн ўлчами: 220´120 mm. ; варақ ўлчами : 300´210 mm. ; варақлар шарқона рақамланган.

 Муқова : муқоваси чармдандан ишланган. 

 Қўлёзманинг ҳолати :  матн муқовадан ажралиб кетган ва намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Васиятнома ҳазрати Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам – وصيت نامه حضرت محمد مصطفى صلى الله عليه وسلم

№ inv. MR 392/XI Муаллифи номаълум. Ахлоқ. Аллоҳни таниш ва унга итоат қилиш, Пайғамбар соллаллоҳу …