Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Иснод дуои ҳизбул баҳр – اسناد دعای حزب البحر

Иснод дуои ҳизбул баҳр – اسناد دعای حزب البحر

№ inv. MR 269/III

Муаллиф: Абул Ҳасан ал-Ҳусайний аш-Шозалий (ваф. 694/1294 й.

Дуо. Асар Аллоҳ таолони зикр этиш, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтиш ҳамда турли дуо ва зикрлардан иборат мажмуа ҳисобланади. Унда Исми Аъзам дуоси ҳам ўрин олган. Шунингдек, “Ҳизбул баҳр” дуосининг бир қисми келтирилиб, унинг фазилатлари, ўқилиш вақти ва ўзига хос хусусиятлари ҳақида маълумот берилган.

Нусха тўлиқ эмас.

 Басмала (в. 67б).

Асар боши (в. 67б) :

بدان که مشایخ کبار و عاملانی کامکارفی موده اندکه این دعا برای آمدی جمیع حاجات دینی ودنیوی … .

Асар сўнги (в. 74б) :

…وسخِّر لنا كلَّ بحرٍ هو لك في الأرض و السماء والملك والملكوت وبحر الدنيا والآخرة وسخِّرْ لنا كلَّ شيء يا من…

Настаълиқ. 7 варақ. (в. 67б-74б) ; 67а варақ бўш ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 185´90 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : Муқова ўзиники эмас, картондан бошқа муқова қўйилган.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха яхши сақланган, муқоваси ўзиники эмас.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Имом Ҳусайн қиссаси – امام حسين قصه سى

№ inv. MR 240/I Муаллиф: Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Қисса Имом Ҳусайнга Язид …