Бугун Ўзбекистондаги Ислом цивилицияси маркази илм аҳлини яна бир нуфузли анжуман доирасида бирлаштирди. “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

Анжуман Қуръони карим тиловати ва дуои хайр билан очилди.

Расмий очилиш маросимида сўз олганлар ислом манбаларини чуқур, холис ва илмий асосда талқин қилиш бугунги кунда нафақат илмий, балки ижтимоий-маърифий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Хусусан, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов замонавий ахборот майдонида ислом таълимотига оид билимларни тўғри етказиш, ёшларда соғлом дунёқарашни шакллантириш ва илмий меросни изчил тадқиқ этиш долзарб вазифалардан эканини алоҳида урғулади. Ушбу анжуман айнан шу мақсадларга хизмат қилувчи муҳим мулоқот платформаси эканини таъкидлади.

Конференция доирасида маҳаллий ва хорижий илмий марказлар вакиллари, тадқиқотчилар ҳамда ёш олимлар иштирокида фикр алмашувлар, илмий муҳокамалар олиб борилмоқда.

Илмий мулоқотлар изчил давом этмоқда.
Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





