Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / ТАЖРИБА ОШИРИЛДИ, КЎНИКМАЛАР МУСТАҲКАМЛАНДИ

ТАЖРИБА ОШИРИЛДИ, КЎНИКМАЛАР МУСТАҲКАМЛАНДИ

Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари, тарғибот гуруҳи аъзолари ва отинойилар учун ташкил этилган малака ошириш ўқувлари якунланди.

Мазкур курс Дин ишлари бўйича қўмита ҳузуридаги Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти томонидан манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилди. Жараёнда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳам фаол иштирок этди.

Машғулотларнинг сўнгги босқичида “Ислом динининг асосий қадриятлари”, “Дунёнинг диний манзараси ва дин билан боғлиқ геосиёсий жараёнлар таҳлили”, “Аёлларга хос фиқҳий фатволар (ҳудудлардаги муаммолардан келиб чиққан ҳолда)”, “Радикал диний қарашлар таъсирига тушган шахсларни реабилитация қилишнинг асосий механизмлари” ҳамда “Диний мутаассибликнинг асосий белгилари ва олдини олиш механизмлари” каби мавзуларда дарслар ташкил этилди. Бу семинар-тренингларда Марказ илмий ходимлари Т.Эвадуллаев ва У.Муҳаммадиев маърузалар билан қатнашди.

Очиқ мулоқот тарзида ташкил этилган дарсларда иштирокчилар ўз билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш билан бирга, амалий фаолиятда юзага келаётган фиқҳий ва ижтимоий масалалар юзасидан ўзини қизиқтирган саволларга жавоб олди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Маънавий мерос – замонавий бошқарувнинг ахлоқий пойдевори

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академияси ректори Жасур Салихов раҳбарлигидаги делегация Имом …