№ inv. MR 475
Муаллиф. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.
Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган. У қуйидаги қисмлардан иборат:
- 1б-8б: Муқаддимат ас-солат (Намоз ҳақида муқаддима) (Номи ҳақ), Шарофиддин Бухорий (XIVаср). Асар муқаддима ва 10 та бобдан иборат. Муаллиф муқаддимада исми, туғилган жойи ва Хуросонда таълим олганлиги ҳақида маълумотлар келтирган. 10 та бобда ғусл, таяммум, таҳорат, намоз ва рўза каби ибодат турлари келтирилган ;
- 9б-65а: Муҳиммат ал-муслимин (Мусулмонларнинг мажбуриятлари), муаллифи номаълум; Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. Унда иймон, таҳорат, намоз, рўза ва намозга оид дуолар баён қилинган ;
- 65а-81б: Панднома (Насихатнома), Фаридуддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (618/1221 ёки 621/1224 й.). Асар шеърий (маснавий) услубда бўлиб, унда диний-ахлоқий насихатлар баён қилинган.
Нусха тўлиқ эмас.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
ابتدا كردم بنام خدا كز دو حرف آفريد ارض وسما …
Асар сўнги (в. 81б) :
… جام جهان نما است ضمیرمنير دواست اظهار احتیاج خود آنجا چه حاجشت …
Библиография : СВР I, № 414-417 (Бидон) ; СВР IV, № 3387 (Муҳиммат ал-муслимиин) ; СВР IX, № 6736-6747 (Чаҳор китоб) ;Туркестон, № 132 (Чаҳор китоб) ; Кина, № 429-461 (Панднома) ; Кина, № 967-1002 (Чаҳор китоб) ; Нукус, № 79.
Настаълиқ. 81 варақ. (в. 1б-81б) ; 1а бўш варақ ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 175´95 mm. ; варақ ўлчами : 265´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси ўзиники эмас, сариқ рангли чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : нусха ўртача сақланган, варақлари намдан зарарланган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





