Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳу Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўз ҳаққларига Аллоҳ таолога дуо қилиб беришларини илтимос қилиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, сўраганларим ижобат бўлиши учун дуо қилсангиз», дедилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эса шундай жавоб бердилар:
«Луқманг, яъни ейдиганинг ҳалол бўлсин, шунда дуоси мустажоб кишилардан бўласан.»
Бу ҳадис бизга жуда катта ҳақиқатни англатади:
ибодатнинг ҳақиқий таъсири, дуонинг қудрати ва маънавий барокати — ҳалол турмуш тарзи, ҳалол меҳнат ва ҳалол ризқ билан боғлиқ.
Инсон ҳалол ва пок йўлдан юриш тамойилини маҳкам тутса, унинг қалби покланади. Қалб пок бўлса, дуо самимий бўлади. Самимий дуо эса Аллоҳ таоло ҳузурида қадрлидир.
🌸 Демак, дуоларимиз ижобат бўлишини истасак, аввало ризқимизга, меҳнатимизга ва кундалик ҳаётимизга эътиборли бўлишимиз керак.
Ҳалол луқма — нафақат танамизни, балки қалбимизни ҳам поклайди.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





