Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази томонидан Навоий вилояти бўйлаб режалаштирилган учрашувларнинг навбатдагиси Навоий давлат университетида бўлиб ўтди. Унда профессор-ўқитувчилар, мутахассислар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Анжуман ёшлар орасида маърифатнинг ўрнини тарғиб қилиш, уларни ёт ғоя ва зарарли оқимлар таъсиридан ҳимоялаш ҳамда талабаларда мустақил ва соғлом фикрлаш кўникмаларини ривожлантиришга қаратилди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходим Ж.Жумаев ва Т.Эвадуллаев, вилоят ҳокимлиги котибияти мудири М.Нуруллаев, “Тафаккур” ННТ раҳбари Ж.Шуҳратов, университет проректори С.Хўжаев ва бошқалар мавзу доирасида маъруза қилиб, долзарб жиҳатларга тўхталиб ўтди. Хусусан, инсон камолотида билим ва маърифатнинг ўрни, жаҳолатнинг жамият барқарорлигига салбий таъсири ҳамда бугунги глобаллашув шароитида ёшлар онгида мафкуравий иммунитетни кучайтириш зарурати алоҳида қайд этилди. Марказ ходимлари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг илмий салоҳиятини ошириш бўйича амалий тавсиялар берди.


Тадбир якунида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олди. Мазкур семинар талабаларнинг дунёқарашини бойитиш ва жамиятдаги турли мафкуравий хуружларга нисбатан сергаклигини оширишда муҳим қадам бўлди.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





