Имом Бухорий Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)нинг ҳадисларидан санади муттасил (санади муттасил – узлуксиз боғланган санад) ва ровийлари ишончли бўлганларини танлаб олиб, китоб шаклига келтирди. Шундан сўнг ҳадисшунослик соҳасида саҳиҳ ҳадисларни ажратиб, тўплам ҳолига келтира бошланди. Абу Муаммар Муборак ибн Аҳмаддан ривоят қилинади: «Имом Бухорийнинг ҳадис ривоят қилишдаги шарти – санадининг саҳиҳлигига ихтилоф қилинмаган, ишончли ровийлардан ривоят қилинган, ҳадис санади ихтилофсиз ҳолда саҳобаи киромларга муттасил боғланган бўлса, у ҳадиснинг санади муттасил деб эътироф этган» [1:7].
Шунингдек, Имом Бухорий наздида ҳадис санадидаги табақаларда ровийларнинг оз бўлиши ҳам ҳадиснинг саҳиҳлигига далолат қилган. Масалан, агар санаддаги тобеинлар табақасида икки ровий бўлса, у ҳолда ҳадис «ҳасан – ривоят қилиниш услуби чиройли» мартабасида бўлган, агар бу табақада бир ровий келтирилган бўлса, у ҳадисни «саҳиҳ» деб эътироф этган. Имом Бухорийнинг бундай йўл тутишининг ўзига хос сабаблари мавжуд. Чунки ҳадис қанчалик кўп ровийдан ўтиб муҳаддисга етиб келса, унинг ибораларидаги хато ва адашишлар шунчалик кўп бўлиш эҳтимоли юқоридир.
Шунингдек, Имом Бухорий ҳадис соҳасида «حدثنا [ҳаддасано] – бизга ҳадис айтди» иборасини ва унинг ўрнига қоим бўладиган бошқа ибораларни ҳамда «عن-عن[ан–ан] – фалончи фалончидан, у эса фалончидан ҳадис айтди» иборасини ҳам истилоҳий маънода қўллаган. Бу санаддаги ровийларнинг даражасига ҳам далолат қилади. Жумладан, Имом Бухорий «Саҳиҳул Бухорий»ни таълиф этишда ҳадисларни бобларга тасниф қилиб, уларни фиқҳий масалаларга мувофиқ тартиб билан келтирган. Бу ҳам ўқувчига китобдан истифода қилишни енгиллаштиради.
Пайғамбаримиз Муҳаммад (алайҳиссалом)нинг ҳадислари икки асосий қисмдан: سند[санад] ва متن [матн]дан ташкил топади.
Санад сўзи луғатда «суянчиқ, тиргак» каби маъноларни англатади. Луғат китобларида, масалан, Ибн Манзурнинг «Лисонул араб», Ибн Фориснинг «Муъжам мақойис ал-луғат»да бу ҳақда батафсил келтирилган [4:730; 2:105].
Санад сўзининг ҳадис илмидаги истилоҳий маъносига келсак, санад – ҳадисларни Пайғамбаримиз (алайҳиссалом)дан то муҳаддисгача етказиб берган ровийлар силсиласига айтилади.
Матнга асосланиб хабар ёки ҳадисни биринчи бўлиб айтган киши (قائله қоилуҳу)гача етказиш санад, иснод дейилади. Санад бу ровийлар силсиласидан ташкил топган. Умумлаштирган ҳолда айтганда, سند [санад] ва اسناد [иснод] муайян бир тушунчани билдириб, шу хусусида ҳам араб тилида سند الحديث [санад ал-ҳадис] ёки إسناد الحديث [иснод ал-ҳадис], деб бир маънода қўлланади. Имом Шайх Ал-Ассибий «Шарҳу алфиятис Суютий» асарида санадга шундай таъриф беради: «Санад – муҳаддиснинг ҳадисни ўзига етиб келиш йўллари (ровийлар силсиласи) билан ривоят қилмоғидир».
Санад, иснод сўзлари ҳадис илмида «ҳадиснинг санади», «хабарнинг санади», «асарнинг санади» каби ибора шаклида қўлланади.
Шундай қилиб, ҳадис ривоят қилган кишилар силсиласи санад дейилади. Унинг орасида ҳадиси саҳиҳ ва ҳасан даражасига етиш шартлари топилмаган бирорта ровий бўлса, санади заиф дейилади. Шунингдек, санад олий ва қуйи (муҳаддис билан Набий (алайҳиссалом) ўртасида ровийлар сони қанча кам бўлса, ҳадис мартабаси ошиб бораверади ва аксинча қанча кўп бўлса, ўша ҳадис мартабаси тушиб боради), муттасил ва мунқотеъ каби бир неча навларга бўлинади. Ҳадис санадида муҳаддис билан Набий (алайҳиссалом) ўртасида ровийлар силсиласининг озлиги санаднинг даражаси олийлигига далолат қилади. «Саҳиҳул Бухорий»да энг узун санад тўққиз ровийдан иборат бўлса, энг қисқаси уч ровийлик санаддир. Санади уч ровийли ҳадислар 22 дона бўлиб, ҳукмий жиҳатдан сулосий бўлгани тўққизтадир. Улар ушбу саҳиҳ ҳадис тўпламида энг олий санад ҳисобланади. Уламоларимиз бундай санадли ҳадисларни алоҳида китобат қилган.
Имом Бухорий «Саҳиҳул Бухорий» асарида ҳадис санадини боғлашда ўтимли ва ўтимсиз феълларни қўллаб, хос услубни намойиш қилган. Шулардан:
[حدثنا فلان] (ҳаддасана – бизга ҳадис айтди), санадда қисқартирилган шакли [ثنا] (сана – ҳаддасана). Ҳадисни устозидан кўпчилик билан бирга ёд олган ҳолда олишга қўлланган ибора.
Имом Бухорий санадда ушбу ўтимли феълни ўзига ҳадис айтган ва уни бошқага айтишга ижоза берган, ҳадис илмида ишончли бўлган устозларга нисбатан қўллаган. Шунингдек, Имом Бухорий ушбу иборани ҳадисни ривоят қилган ровий ишончда ҳужжат талаб қилинмайдиган даражада бўлса, мавқуф ва марфуʼ ҳадислар санадида ҳам ишлатган [9:300].
حَدَّثَنَا الْحُمَيْدِيُّ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الزُّبَيْرِ قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ الْأَنْصَارِيُّ قَالَ أَخْبَرَنِي مُحَمَّدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ التَّيْمِيُّ أَنَّهُ سَمِعَ عَلْقَمَةَ بْنَ وَقَّاصٍ اللَّيْثِيَّ يَقُولُ سَمِعْتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَلَى الْمِنْبَرِ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ [7:3.]…
[سمعتُ عن فلان] (самиъту – эшитдим). Имом Бухорий ушбу иборани икки хил маънода қўллаган. 1. Устозидан ҳадисни эшитиб ёзиб олганига ишора қилиш учун. 2. Устозидан ҳадисни эшитиб ёд олган ва уни ривоят қилишга ижоза олганига ишора қилиш учун [8:302-303]. Мисол:
1 – حَدَّثَنَا الْحُمَيْدِيُّ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الزُّبَيْرِ قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ الْأَنْصَارِيُّ قَالَ أَخْبَرَنِي مُحَمَّدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ التَّيْمِيُّ أَنَّهُ سَمِعَ عَلْقَمَةَ بْنَ وَقَّاصٍ اللَّيْثِيَّ يَقُولُ سَمِعْتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَلَى الْمِنْبَرِ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ. … [7:5].
[أخبرنا] (ахбаронаа – Бизга хабар берди), қисқартирилган шакли [نا] (наа – ахбаронаа). Бу ибора ҳадисни устозидан эшитиш йўли билан олишга ишлатиладиган лафзлардан саналади. Яъни, уни (тўғри ёд олганини) устози тасдиқлади, маъносида бўлади. Бу Шарқ (Мовароуннаҳр ва Хуросон) уламоларининг истилоҳидир [3:15-16].
Имом Аҳмад (роҳимаҳуллоҳ) айтади: «Истилоҳ илмида (ҳадисларни ривоят қилиниш йўлларига қараб, саҳиҳ, ҳасан, заиф, мақбул ва мамнуъга, ровийлар сони эътибори билан машҳур, азиз, ғарибга ажратадиган илм.) «ахбаронаа» ибораси қувватда «ҳаддасана»дан енгилроқдир [3:49; 9:72].
«Ҳаддасана» ва «ахбаронаа» бошқа томондан «самиъту» истилоҳидан юқори. Чунки «самиъту»да устози унга ривоят қилиб берди, деган маънога далолат йўқ [9:82].
Имом Авзўий [خَبَّرَنَا] «хаббарано (бизни хабардор қилди)»ни ёлғиз ижоза учун, «ахбаронаа (бизга хабар етказди, хабар берди)»ни (ҳадисни унга айтган) устозига ўқиб бериб ўтказганлик билан хослади. Мисол:
6 – حَدَّثَنَا عَبْدَانُ قَالَ أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ قَالَ أَخْبَرَنَا يُونُسُ عَنْ الزُّهْرِيِّ ح و حَدَّثَنَا بِشْرُ بْنُ مُحَمَّدٍ قَالَ أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ قَالَ أَخْبَرَنَا يُونُسُ وَمَعْمَرٌ عَنْ الزُّهْرِيِّ نَحْوَهُ قَالَ أَخْبَرَنِي عُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَجْوَدَ النَّاسِ وَكَانَ أَجْوَدُ مَا يَكُونُ فِي رَمَضَانَ. [7:8].
[أنبأنا] (анбаъанаа – бизга хабар берди), санад орасидаги қисқартирилган шакли[أنا] (ана – анбаъанаа). Муҳаддиснинг устозидан эшитиш орқали ижоза билан ҳадисни олганига ишора қилувчи сўз бўлиб, камдан-кам ҳолларда ишлатилади. Гоҳо бундай ҳадиснинг бошқа санади ҳам мавжудлигига ишора қилади. [7:73]. Мисол:
بَاب قَوْلِ الْمُحَدِّثِ حَدَّثَنَا أوْ أَخْبَرَنَا وَأَنْبَأَنَا
وَقَالَ لَنَا الْحُمَيْدِيُّ كَانَ عِنْدَ ابْنِ عُيَيْنَةَ حَدَّثَنَا وَأَخْبَرَنَا وَأَنْبَأَنَا وَسَمِعْتُ وَاحِدًا وَقَالَ ابْنُ مَسْعُودٍ حَدَّثَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ وَهُوَ الصَّادِقُ الْمَصْدُوقُ وَقَالَ شَقِيقٌ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ سَمِعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَلِمَةً وَقَالَ حُذَيْفَةُ حَدَّثَنَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ حَدِيثَيْنِ وَقَالَ أَبُو الْعَالِيَةِ عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فِيمَا يَرْوِي عَنْ رَبِّهِ وَقَالَ أَنَسٌ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَرْوِيهِ عَنْ رَبِّهِ عَزَّ وَجَلَّ وَقَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ عَنْ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَرْوِيهِ عَنْ رَبِّكُمْ عَزَّ وَجَلَّ.. [7:23]
[رأيتُ فلانا] (рўайту – кўрдим), Имом Бухорий ушбу ўтимли феълни санад силсиласи аввалида асосан тобеин ва саҳоба ривоятида қўллаган. Санадда бу иборанинг мавжудлиги Имом Бухорий наздида олий санадликка далолат қилади. Мисоли:
124 – حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ قَالَ حَدَّثَنَا عَبْدُ الْعَزِيزِ بْنُ أَبِي سَلَمَةَ عَنْ الزُّهْرِيِّ عَنْ عِيسَى بْنِ طَلْحَةَ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو قَالَ رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عِنْدَ الْجَمْرَةِ وَهُوَ يُسْأَلُ فَقَالَ رَجُلٌ يَا رَسُولَ اللَّهِ نَحَرْتُ قَبْلَ أَنْ أَرْمِيَ قَالَ ارْمِ وَلَا حَرَجَ قَالَ آخَرُ يَا رَسُولَ اللَّهِ حَلَقْتُ قَبْلَ أَنْ أَنْحَرَ قَالَ انْحَرْ وَلَا حَرَجَ فَمَا سُئِلَ عَنْ شَيْءٍ قُدِّمَ وَلَا أُخِّرَ إِلَّا قَالَ افْعَلْ وَلَا حَرَجَ. [7:37]
[قال] (қола – у айтди) – Имом Бухорий ушбу ўтимли феълни ҳозирги ва ўтган замонларида аксар ҳолда санад ўртасида ровийнинг (ҳаддасана, ахбаронаа, самиъту) сўзларидан олдин ва санад аввалида, яъни Набий (алайҳиссалом)дан ҳадисни эшитган саҳобий табақасида қўллаган. Мисоли:
1 – حَدَّثَنَا الْحُمَيْدِيُّ عَبْدُ اللَّهِ بْنُ الزُّبَيْرِ قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ الْأَنْصَارِيُّ قَالَ أَخْبَرَنِي مُحَمَّدُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ التَّيْمِيُّ أَنَّهُ سَمِعَ عَلْقَمَةَ بْنَ وَقَّاصٍ اللَّيْثِيَّ يَقُولُ سَمِعْتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَلَى الْمِنْبَرِ قَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ إِنَّمَا الْأَعْمَالُ بِالنِّيَّاتِ وَإِنَّمَا لِكُلِّ امْرِئٍ مَا نَوَى فَمَنْ كَانَتْ هِجْرَتُهُ إِلَى دُنْيَا يُصِيبُهَا أَوْ إِلَى امْرَأَةٍ يَنْكِحُهَا فَهِجْرَتُهُ إِلَى مَا هَاجَرَ إِلَيْهِ. [7:552.]
[كتبتُ عن فلان] (катабту аън фулонин – фалончидан ушбу ҳадисни ёзиб олдим). Имом Бухорий санадда ушбу ўтимли феълни ҳам жуда камдан-кам ҳолларда ишлатган. Санадда бундай сўзни қўллаш устоздан ҳадисни ёзиб олишга ижоза бўлганлигини билдиради. Мисол:
2514 – حَدَّثَنَا خَلَّادُ بْنُ يَحْيَى حَدَّثَنَا نَافِعُ بْنُ عُمَرَ عَنْ ابْنِ أَبِي مُلَيْكَةَ قَالَ كَتَبْتُ إِلَى ابْنِ عَبَّاسٍ فَكَتَبَ إِلَيَّ إِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَضَى أَنَّ الْيَمِينَ عَلَى الْمُدَّعَى عَلَيْهِ[7:143.]
Имом Бухорий ҳадис санадини боғлашда [عن] – [عن]услубини қўллаган. М: [عن فلان عن فلان]. Ҳадис уламолари санадда бу услубнинг қўлланиши ҳадис даражасини туширишини айтган. Шундай бўлсада, улар муҳаддиснинг бу услубини санад чўзилиб кетмаслиги учун деб изоҳлаган, шунингдек, Имом Бухорий шартига кўра, бундай услуб санад муттасиллиги ва ҳадис саҳиҳлигига зарар етказмайди, деб ҳисоблаган [5:86]. Масалан:
حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ الْقَاسِمِ (فى النصخة الأصلية: القسم) عَنْ أَبِيهِ عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ دَخَلَ عَلَيَّ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ بِسَرِفَ وَأَنَا أَبْكِي فَقَالَ مَا لَكِ أَنَفِسْتِ قُلْتُ نَعَمْ قَالَ هَذَا أَمْرٌ كَتَبَهُ اللَّهُ عَلَى بَنَاتِ آدَمَ اقْضِي مَا يَقْضِي الْحَاجُّ غَيْرَ أَنْ لَا تَطُوفِي بِالْبَيْتِ وَضَحَّى رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَنْ نِسَائِهِ بِالْبَقَرِ. [6:2А.]
ح] – تحويل [ (таҳвийл – санадни қайтадан бошлаш) – муҳаддис ўзига икки йўл билан етиб келган ҳадисни келтирганда ушбу белгини қўллаган. Бунда у ҳадис санади ўртасида маълум бир ровийга етгандан сўнг унинг ўзига етиб келишдаги иккинчи йўлини ҳам ривоят қилган. Таҳвийл бир ҳадиснинг муҳаддисга икки йўл билан ривоят қилиниб, ягона бир ровийда жамланишидир. Мисоли:
6 – حَدَّثَنَا عَبْدَانُ قَالَ أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ قَالَ أَخْبَرَنَا يُونُسُ عَنْ الزُّهْرِيِّ ح و حَدَّثَنَا بِشْرُ بْنُ مُحَمَّدٍ قَالَ أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ قَالَ أَخْبَرَنَا يُونُسُ وَمَعْمَرٌ عَنْ الزُّهْرِيِّ نَحْوَهُ قَالَ أَخْبَرَنِي عُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَجْوَدَ النَّاسِ وَكَانَ أَجْوَدُ مَا يَكُونُ فِي رَمَضَانَ حِينَ يَلْقَاهُ جِبْرِيلُ وَكَانَ يَلْقَاهُ فِي كُلِّ لَيْلَةٍ مِنْ رَمَضَانَ فَيُدَارِسُهُ الْقُرْآنَ فَلَرَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَجْوَدُ بِالْخَيْرِ مِنْ الرِّيحِ الْمُرْسَلَةِ. [7:8.]
«Саҳиҳул Бухорий»даги кўплаб ҳадисларнинг лексик-семантик таҳлилидан муҳаддиснинг ҳадисни қабул ва ривоят қилишдаги услублари ҳадис илмининг ажралмас қисми экани маълум бўлади. Шунингдек, аллома илмий меросини тадқиқ этиш ҳадис илмини ўрганишда асосий омил эканини англаб етиш мумкин.
Таъкидлаш лозимки, «Саҳиҳул Бухорий»дан ўрин олган ҳадисларнинг лингвистик таҳлили бевосита ҳадис ривояти сабаби, тарихи, ҳолати, носих-мансухлиги ва бу асарга ёзилган шарҳлар орқали амалга оширилади. Имом Бухорийнинг «Саҳиҳул Бухорий» асарини ёзишдаги услубини тадқиқ этиш, ҳадисларнинг фиқҳий ва истилоҳий кодикологик тавсифини тузиш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир.
-
Аҳмад ибн Фазл – Ибн Ҳажар Асқалоний. Фатҳул Борий. – Қоҳира, 1880.
-
Аҳмад ибн Форис. Муъжам мақойис ал-луғат. 3-жилд. – Дамашқ: Дорул фикр, 1979.
-
Жалолиддин Абдуроҳман ибн Абу Бакр Суютий. Тадрийбур ровий. Дору ибн Жавзий. 2 жуз. – Байрут,
-
Жамолиддин ибн Муҳаммад ибн Мукаррам ибн Мунзир. Лисонул араб. – Байрут: Дарул маърифа, 2007.
-
Маҳмуд Таҳҳон. Тайсиру мусталаҳил ҳадис. Қадимий кутубхона. Карачи. Қайта нашри. – Т.: Мовароуннаҳр, 1992.
-
Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ. Абдулғани ибн Абдулвоҳид Мақдисий қўлёзма нусхаси. «Бабу ман забаҳа заҳията (асл нусхада: азҳията) ғойраҳу». 2А варақ.
-
Муҳаммад ибн Исмоил Бухорий. Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ. – Дору тавқун нажот, 2000.
-
Мустафо Саидхон ва Бадиъус Саид Лиҳом. Ал-Ийзоҳ фий улумил ҳадис вал истилоҳ. – Дамашқ: Дорул калимит тоййиб, 2009.
-
Саййид Абдулмажид Ғовий. Мўъжамул мусталаҳотил ҳадис. – Дамашқ: Дару Ибни Касир, 2007.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





