Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Самарқандда “Маърифат ҳафталиги” бошланди

Самарқандда “Маърифат ҳафталиги” бошланди

Юртимизда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, аҳоли ва ёшлар орасида маърифат ғояларини кенг тарғиб этиш мақсадида Самарқанд вилоятида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ташаббуси билан “Маърифат ҳафталиги” ижтимоий-маърифий лойиҳаси ўтказилмоқда.

17-19 ноябрга мўлжалланган кенг кўламли ушбу лойиҳа доирасида пойтахтдан ташриф буюрган тарғибот гуруҳи аъзолари Самарқанд темирйўл вокзалида тантанали равишда кутиб олинди. Ҳафталик тадбирларида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази катта илмий ходими Жонибек Жумаев ҳам тарғибот гуруҳи таркибида иштирок этади.

Лойиҳа доирасида вилоят туман ва шаҳарларидаги маҳалла ва таълим муассасаларида аҳоли ва ёшлар билан очиқ мулоқотлар, маърифий учрашувлар ва маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Сўғд шаҳарлари тарихига оид манбалар таҳлили

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Германиянинг Гамбург университети ҳузуридаги Осиё-Африка тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Зарафшон …