Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходими Бахтиёр Иботов Тошкентда бўлиб ўтган уч ҳафталик халқаро ўқув дастурини муваффақият билан тамомлади.

“Ўзбекистон ва Қозоғистон кутубхоналарида қўлёзмаларни консервация қилиш ва сақлаш бўйича тренинг” (Manuscript Conservation and Preservation Training in Libraries of Uzbekistan and Kazakhstan) лойиҳаси доирасидаги мазкур курс STERNA Heritage (маданий меросни сақлаш, консервация ва реставрация қилиш бўйича халқаро консалтинг ва лойиҳалаш) ташкилоти ҳамда Ўзбекистон Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти ҳамкорлигида ташкил этилди.

Назарий билимларни бойитиш ва амалий кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадларини ўзида мужассам этган машғулотларда қўлёзма фондларидаги ноёб асарларни консервация қилиш, асраб-авайлаш ва профилактик парваришлашнинг замонавий усуллари ўрганилди.

Дастур якунида барча тингловчилар қаторида Бахтиёр Иботовга ҳам махсус сертификат тақдим этилди.
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz




