№ inv. MR 479
Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.)
Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул ижод қилган, тарихий ҳақиқатни бадиий акс эттирган шоирлардан ҳисобланади. Қиссадаги ўхшатиш, сифатлаш, мажозий тасвирлардан ўринли фойдаланилган. Асарда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг набиралари Ҳасан ва Ҳусайн р.а.нинг кўрган азоб ва уқубатлари, ва Карбало даштида имом Ҳусайннинг Язидийлар билан бўлган жангда ўлдирилиш воқеаси ҳамда Одам а.с., Нуҳ а.с., Муҳаммад (с.а.в.) номларидан имом Ҳусайннинг ўлдирилиши муносабати билан айтилган мотам марсиялар баён этилган. Қиссанинг бир неча хил нусхалари мавжуд бўлиб, айрим қисмлари бадиий тўқимадан иборат
Нусха тўлиқ эмас.
Асар боши (в. 1а) :
… بو دشت كربلاده قالغوم اوخشار. قراير قوينغه جابولغوم اوخشار …
Асар сўнги (в. 337б) :
… آتش دوزخ اول بنده كا حرام بولب …
Библиография : Kat. I.R, I, № 394-397, 767-769 ; А.Навоий, № 83.
Настаълиқ. 337 варақ. (в.1а-337б) ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ;боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 190´85 mm. ; варақ ўлчами : 250´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : муқоваси йўқ.
Қўлёзманинг ҳолати : асар яхши сақланган, нусханинг бош охирги саҳифалари йўқ.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





