Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя фи шарҳ ар-рисала аш-шамсийя)

تحرير القواعد المنطقية فى شرح الرسالة الشمسية (Таҳрир ал-қоваъид ал-мантиқийя фи шарҳ ар-рисала аш-шамсийя)

№ inv. MR 478

Муаллиф. Қутбиддин Муҳаммад ибн Муҳаммад Розий Таҳтоний (ваф. 766/1364 й.).

Мантиқ. Асар Нажмиддин Котибийнинг (ваф. 675/1276 й.) “Шамсийя” номли асарига ёзилган шарҳ бўлиб, мантиқ илмига оид турли хил масалалар ёритиб берилган. Асар Марказий Осиё мадрасаларида дарслик сифатида ўқитилган. Кейинги давр уламолари учун мантиқ илми бўйича қимматли манба бўлиб хизмат қилган.

Нусха тўлиқ эмас.

Басмала (в. 1б).

Асар боши (в. 1б) :

قال ورتبته على مقدمة وثلاث مقالات وخاتمة اقول الرسالة مرتبة على مقدمة وثلاث مقالات وخاتمة أما المقدمة ففى المنطق وبيان الحاجة إليه و موضوعه …

Асар сўнги (в. 228б) :

…. قوله وبالفصل عند السيخ قيل انما عدل الشيخ من مذهب الفرابى واعتبر مع الامكان الثبوت…

Библиография :  GAL I, 466 ; SB I, 845 ;  VOHD XVIIB5, 248 ; Ahlwardt, № 5258-9 ;Туркестон № 63.

Настаълиқ. 228 варақ. (в. 1б-228б); +01-04а, 229-230 бўшлар варақ; 17 қатор ; мистара ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; баъзи варақларнинг ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор ; шарқ қоғози курроса 8 ; матн ўлчами : 150´65 mm. ; варақ ўлчами : 260´155 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : яшил рангли, шарқ муқоваси. босма нақшли, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати: асар яхши сақланган, олд муқоваси жойидан кўчган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

مليكه دل ارام قصه سى (Малика Дилором қиссаси)

№ inv. MR 476/I Муаллиф. Муаллифи номаълум. Қисса. Асар мифологик эртак типидаги қисса-достонлар сирасига кириб, …