№ inv. MR 486
Муаллиф. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.
Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган. У қуйидаги қисмлардан иборат:
- Муқаддимат ас-солат (Намоз ҳақида муқаддима) (Номи ҳақ), Шарофиддин Бухорий (XIVаср). Асар муқаддима ва 10 та бобдан иборат. Муаллиф муқаддимада исми, туғилган жойи ва Хуросонда таълим олганлиги ҳақида маълумотлар келтирган. 10 та бобда ғусл, таяммум, таҳорат, намоз ва рўза каби ибодат турлари келтирилган ;
- Бидон, Жалолиддин Киший. Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. У 4 та бўлимдан иборат. Унда иймон, исломнинг 5 асоси ва намоздаги дуолар баён қилинган ;
- Муҳиммат ал-муслимин (Мусулмонларнинг муҳим мажбуриятлари), муаллифи номаълум; Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. Унда иймон, таҳорат, намоз, рўза ва намозга оид дуолар баён қилинган ;
- Панднома (Насихатнома), Фаридуддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (618/1221 ёки 621/1224 й.). Асар шеърий (маснавий) услубда бўлиб, унда диний-ахлоқий насихатлар баён қилинган.
Нусха тўлиқ.
Басмала (в. 1б).
Асар боши (в. 1б) :
ابتدا ميكيم بنام خدا كز دو حرف آفريد ارض وسما …
Асар сўнги (в. 197а) :
هر که آرد اين وصيتها بجاى در دو عالم راختش بخشد خداى
Библиография : СВР I, № 414-417 (Бидон) ; СВР IV, № 3387 (Муҳиммат ал-муслимиин) ; СВР IX, № 6736-6747 (Чаҳор китоб) ;Туркестон, № 132 (Чаҳор китоб) ; Кина, № 429-461 (Панднома) ; Кина, № 967-1002 (Чаҳор китоб) ; Нукус, № 79.
Колофон (197а) :
هر كه خواند دعا طمع دارم زانكه من بنده كناه كارم
شد بتوفيق خداي لا ينام اين كتابت روز چهارشنبه تمام
ای آنکه بملک خویش پاینده توی دروان شب صبح نماینده
کار من بچاره قوی … شد است بکشای خدایا که کشاینده توی
خطيمده کورسنک کوب خطانی اوزم نی سوک ولی سوکمه اتامنی
خط خوب از من مسكين چه طمع ميدارى خاطر جمع ندارم كه نويسم خط خوب
تمت الكتاب بعون الملك الوهاب تم تم تم
Настаълиқ. 197 варақ. (в. 1а-197а) ; + 01б бўш варақ ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 160´80 mm. ; варақ ўлчами : 200´130 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.
Муқова : малла рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.
Қўлёзманинг ҳолати : асар муқовадан ажралган. Айрим варақлари титилиб кетган.
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz





