Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / شرح تصريف العزى (Шарҳу тасриф ал-иззий)

شرح تصريف العزى (Шарҳу тасриф ал-иззий)

№ inv. MR 473/III

Муаллиф. Муаллиф номаълум

Грамматика. Асар Абулфазоил Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб ибн Абулмаолий Хазражий Занжоний (ваф. 655/1257 й.)нинг “Тасриф ал-иззий” асарига ёзилган шарҳ бўлиб, араб тили морфологиясига оид қоидалар форс тилида шарҳланган.

Нусха тўлиқ.

Басмала (в.88а).

Асар боши (в. 88а) :

الحمد الله رب العالمين ثنا و ستايش ثابت ست مر الله تعالى راكه صفتش اين است رب عالميان است …

Асар сўнги (в. 141а) :

… از فعل ميكوى تو هو حسن الطعة و الجلسته يعنى فلان كسى حسن ست  از روى طعام و جلوس

Библиография : КИНА, № 2394-2397

Колофон(в. 141а) :

تمام شد رساله مسمى بزنجانى بنصرت الله الله الله الله الله الله الله الله الله الله الله الله تعالى يا ارحم الرحمين

Настаълиқ. 53 варақ. (в. 88а -141а) ; 141б-142а  бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 150´75 mm. ; варақ ўлчами : 210´135 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Саҳҳоф : Амали мулла Исмоил.

Муқова : муқова олти тамғали, қора тери қопланган қаттиқ картондан ишланган. Турундж ва лола, таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати : Ўртасидаги айрим варақлари қирқиб олинган.

Варақлари сарғайиб доғ бўлган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Мусанома – موسى نامه

№ inv. MR 392/IV Муаллифи номаълум.  Ахлоқ. Асарда Мусо алайҳиссаломга ваҳий келиши, Аллоҳ таолони амрлари …