Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Солнома – سال نامه و نوروزنامه

Солнома – سال نامه و نوروزنامه

№ inv. MR 392/X

Муаллифи: Хожа Муҳаммад Али Ҳаким ибн Абулқосим Хожа Ҳаким Термизий  (в. 72б). (ваф. 255/869 й.)

 Астрономия. Асарни муаллиф йигирма йил ўз кузатув натижаларидан келиб чиқиб, ёзишга аҳд қилган. Унда Наврўз байрамини қайси кунларда келса, шу йил ҳосилдорлик, тўкинчилик бўлиши, ҳар хил юқумли касалликлар бўлмаслиги ва камроқ ўлим бўлиш ҳақида маълумотлар берган. Шунингдек, мучалларга ҳам таъриф бериб, улар ҳақида маълумот берган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 72б).

Асар боши (в. 72б) :

چنين کوید كه  خواجه محمد على حكيم ابن ابو القاسم خواجه حكيم تيرمذى رحمة الله عليه كه مرا …

 Асар сўнги (в. 77а) :

… كاهل بود و انكه در اخر سال زايد خذمت كار و بى طمع بود و سفر بسيار كند

Библиография: СВР V, № 3838-3840 ; СВР VI, № 4277-4282 ; Кат. И. Р. № 757-759, 891-892.

 Колофон (в. 77а) :

تمت الكتاب نوروز نامه از مصنفات خواجه محمد على حكيم ترميزى رحمه الله عليه 

 Настаълиқ. 6 варақ. (в. 72б-77а) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боблари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´90 mm. ; варақ ўлчами : 250´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

 Қўлёзманинг ҳолати :  муқоваларнинг читларини қурт еган. Варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Рисола – رساله

№ inv. MR 392/III муаллифи номаълум.  Фиқҳ. Асарда фиқҳга оид масалалар суннатга мувофиқ шаклда таҳорат …