Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Мусанома – موسى نامه

Мусанома – موسى نامه

№ inv. MR 392/IV

Муаллифи номаълум.

 Ахлоқ. Асарда Мусо алайҳиссаломга ваҳий келиши, Аллоҳ таолони амрлари ва аллоҳ таоло билан Мусо алайҳиссаломнинг гаплпшгани, Мусо алайҳиссаломнинг Аллоҳ таолодан Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларини нима сабабдан дўст тутгани сўрагани, Аллоҳ таоло  Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларини таҳорат билан юрган, намоз, рўза, закот, ҳаж, жума намози каби ўнта фазилати борлиги учун дўст тутгани каби қиссалар ўрин олган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 44б).

Асар боши (в. 44б) :     

الحمد لله رب العالمين و العاقبة للمتقين و الصلوة و السلام على خير خلقه محمد و آله اجمعين …

 Асар сўнги (в. 49а) :

… آخرت را بر كار دنيا مقدم ندارد و يا كار دنيا بر كار آخرت مقدم دارد و الله اعلم بالصواب

 Настаълиқ. 6 варақ. (в. 44б-49а) ; 19 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 180´90 mm. ; варақ ўлчами : 250´145mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан. 

 Қўлёзманинг ҳолати :  муқоваларнинг читларини қурт еган. Варақлари намдан зарарланган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Рисолаи волидия – رساله والديه

№ inv. MR 539/V Муаллифи Хўжа Убайдуллоҳ Аҳрор (ваф. 895/1490). Тасаввуф. Асар Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор …