Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Марказ раҳбари – Зиёлилар кенгашининг илк йиғилишида

Марказ раҳбари – Зиёлилар кенгашининг илк йиғилишида

Шу кунларда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида “Ўзбекистон зиёлилари кенгаши”нинг илк йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бу анжуман илм-фан, маънавият ва маърифат соҳаси вакилларини умуммиллий мақсадлар йўлида бирлаштираётган муҳим ижтимоий-сиёсий воқеадир.

Ўзбекистон тарихида бу мақомдаги дастлабки тузилманинг биринчи йиғилишида мамлакатимизнинг етакчи олимлари, профессор-ўқитувчилари, ижодкорлари ва жамоатчилик фаоллари қаторида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори Шовосил Зиёдов ҳам қатнашмоқда. Икки кунлик нуфузли анжуманга 500 дан зиёд иштирокчи, жумладан, 210 нафар ҳудудий делегат, шунингдек, педагоглар, шифокорлар, ёш тадқиқотчилар ва тадбиркорлар жалб этилган.

Илмий-маърифий мулоқотлар жараёнида Кенгаш аъзолари Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида халқимизнинг бой тарихий мероси, ноёб экспонатлари, миллий ва диний қадриятларимизни акс эттирувчи экспозициялар, замонавий технологиялар асосида яратилган стенд, кўргазма материаллари ва медиа маҳсулотлари билан яқиндан танишди.

Мамлакатимиз тарихида илк бор шакллантирилган мазкур Кенгаш фаолияти илм-маърифат аҳлининг саъй-ҳаракатларини эл-юрт манфаатлари, давлат равнақи ва одамларнинг ҳар томонлама камолоти сингари эзгу мақсадлар йўлида жипслаштириш, жамиятда маънавий юксалиш ва иқтисодий-ижтимоий тараққиёт суръатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши таъкидланмоқда.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Илмий меросимиз Иорданияда тарғиб этилмоқда

Ўзбекистон делегациясининг Иорданияга ташрифи доирасида пойтахт Аммон шаҳрида жойлашган Халқаро ислом илмлари ва таълими университетида …