Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Женевада алломаларимиз илмий меросига бағишланган тақдимотга тайёргарлик кўрилмоқда

Женевада алломаларимиз илмий меросига бағишланган тақдимотга тайёргарлик кўрилмоқда

Айни кунларда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори ўринбосари Отабек Муҳаммадиев Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб турибди.

Бугун Ўзбекистон делегацияси томонидан Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Женевадаги қароргоҳида буюк алломаларимиз илмий меросига бағишланган тақдимот ўтказилиши режалаштирилган. Айни пайтда мазкур тадбирга тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 80 йиллик юбилей сессиясида илгари сурган ташаббуслари доирасида амалга оширилмоқда. Бундан аввал алломаларимиз илмий меросига бағишланган тақдимот Париж шаҳрида ҳам ташкил этилган эди.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот
хизмати

Check Also

Хорижлик тадқиқотчилар Бухоронинг бой илмий ва маданий мероси билан танишди

Имом Бухорий номидаги халқаро стипендия дастури доирасида Малайзия Ислом тараққиёти департаменти (JAKIM) илмий ходимлари Моҳд …