Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / چهار كتاب (Чаҳор китоб)

چهار كتاب (Чаҳор китоб)

№ inv. MR 477

Муаллиф. Бир неча муаллифлардан йиғилган тўплам.

Ақоид. Тўплам бир неча муаллифлардан ташкил топган. Асар калом илмига оид бўлиб, тўрт китоб жамланган мажмуа ҳисобланади ва “чаҳор китоб” номи билан номланади. Унда иймон, дуо, саловот, ибодат турлари, панд-насиҳатга тегишли мавзулар ҳадис ва Қуръони карим оятлари билан баён қилинган. Ушбу асар Марказий Осиё мадраса ва бошланғич мактабларида дарслик сифатида фойдаланилган.

Асар тўлиқ эмас. У қуйидаги қисмлардан иборат:

  1. 1а-32а: Муҳиммат ал-муслимин (Мусулмонларнинг мажбуриятлари), муаллифи номаълум; Асар насрда ёзилган бўлиб, савол-жавоб шаклида ёзилган. Унда иймон, таҳорат, намоз, рўза ва намозга оид дуолар баён қилинган ;
  2. 33б-64а: Панднома (Насихатнома), Фаридуддин Муҳаммад ибн Иброҳим Аттор (618/1221 ёки 621/1224 й.). Асар шеърий (маснавий) услубда бўлиб, унда диний-ахлоқий насихатлар баён қилинган.

Нусха тўлиқ эмас.

Асар боши (в. 1а) :

… بارى تعالى است وسر ايمان كردام است جواب بكوكه كلمة طيبه كفتن است كه لا اله الا الله محمد رسول الله …

Асар сўнги (в. 64а) :

… هركه آرواين وصيتها بجاى.  در دوعا لم رحمتش بخشد خداى …

Колофон (в. 64а):

تمت الكتاب بعون الملك الوهاب اللهم اغفر لى و لوالدى و لجميع المؤمنين والمؤمنات المسلمين والمسلمات

سنه ١٣٥٧

شد بتوفیق خدای لا ینام این کتابت روز يك شنبه تمام

هر كه خواند دعا طمع دارم زانكه من بنده كناه كارم

Библиография : СВР I, № 414-417  (Бидон) ; СВР IV, № 3387 (Муҳиммат ал-муслимиин) ; СВР IX, № 6736-6747 (Чаҳор китоб) ;Туркестон, № 132 (Чаҳор китоб) ;  Кина, № 429-461 (Панднома) ; Кина, № 967-1002 (Чаҳор китоб) ;  Нукус, № 79.

Настаълиқ. 64 варақ. (в. 1а-64а) ;  32б, 33а, 64б бўш варақ ; 11 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб ва фасллари қизил сиёҳда ; шарқ қоғози ; курроса 8 ; матн ўлчами : 165´90 mm. ; варақ ўлчами : 255´150 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : қора рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Таякиси чармдан.

Қўлёзманинг ҳолати :  нусха яхши сақланган, асарнинг боши йўқ, муқовасининг таякиси томондан устки қисми едирилган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

شرح تصريف العزى (Шарҳу тасриф ал-иззий)

№ inv. MR 473/III Муаллиф. Муаллиф номаълум Грамматика. Асар Абулфазоил Иброҳим ибн Абдулваҳҳоб ибн Абулмаолий Хазражий …