Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат техника университетида ёшларни турли ёт ғоялар ва ахборот хуружларидан ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Архитектура факультети талабалари ва тьюторлар иштирок этган тадбирда Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари Бахтиёр Турсунов ва Машраб Хидиров бугунги ахборот маконида ёшлар дуч келаётган мафкуравий таҳдидлар хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Суҳбат давомида интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқалаётган турли мазмундаги ахборотларга нисбатан ҳушёр ва танқидий муносабатда бўлиш, ҳар қандай маълумотни таҳлил қилиш, унинг ишончли манбаларини ажрата билиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, ёшларнинг маънавий-маърифий иммунитетини мустаҳкамлаш, уларда ахборот истеъмоли маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Тадбирда ёшларнинг ахборот хуружлари моҳиятини чуқурроқ англаб, турли ғоявий таъсирларга нисбатан мустақил позиция ва соғлом дунёқарашни шакллантириши муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.
Матбуот хизмати
Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazi bukhari.uz




