Home / 2024 (page 32)

Yearly Archives: 2024

Мамлакатимиз илмий ҳамжамияти ютуғи

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази улуғ аллома ва мутафаккирларимиз қаламига мансуб ноёб ёзма манбаларни тадқиқ этиш ва улар моҳиятини дунё жамоатчилиги эътиборига етказиш орқали башариятни илм, эътиқод ва тараққиётга чорлашда жаҳон маърифат масканларининг юраги бўлиб хизмат қилмоқда, десак, муболаға бўлмайди. Шу кунгача элликка яқин турдош …

Батафсил

“Чиғатой” аҳли билан учрашув

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази илмий ходимлари ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича тарғибот тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан бириктирилган маҳаллаларда фаол иш олиб бормоқда. Марказ директорининг ўринбосари О.Муҳаммадиев Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги “Чиғатой” МФЙда бўлиб, маҳалла фаоллари билан учрашди. Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш чоралари, азалий қадриятларимизнинг инсонпарварлик …

Батафсил

ТОТАЛИТАР СЕКТАЛАРНИНГ МИЛЛИЙ МАЪНАВИЯТГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ

Бугунги мафкуравий жараёнларда инсонларнинг онги ва қалбини эгаллаш учун олиб борилаётган кураш маънавий таъсир кўрсатишни биринчи ўринга олиб чиқди. Ушбу жараёнда ноанъанавий диний секталар миллий маънавият ҳамда анъанавий қадриятларга қарши курашмоқда. Чунки ҳар қандай миллий маънавият бирон-бир халққа ёт ғояларни сингдиришга ҳаракат қилаётган кучлар учун жиддий тўсиқдир. Шунинг учун ҳам …

Батафсил

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШДА КИБEРМАКОН ИМКОНИЯТЛАРИ

Инсоният томонидан яратилган ҳар қандай кашфиёт ёки ихтиро шахс камолоти, унинг моддий ва маънавий эҳтиёжларини қондиришга қаратилган. Бугунги кибермакон тараққиёти натижасида биз биргина тугмани босиш орқали e-mail, аудио, видео, ижтимоий тармоқлар кесимида ҳар қандай маълумотни узатиш, қабул қилиш имкониятига эга бўлдик. Албатта, бунда инсон омили, ақл заковати, интеллектуал салоҳияти муҳим …

Батафсил

“САҲИҲУЛ БУХОРИЙ”ДА ТИНЧЛИКПАРВАРЛИК ҒОЯСИ

Буюк муҳаддис Имом Бухорийнинг шоҳ асарида ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларига оид ҳадислар мавжуд. Жамият равнақи ва осойишталигининг энг олд омилларидан бири тинчлик, тотувлик, бағрикенглик ҳисобланишини ҳеч ким инкор этмаса керак. Бу хусусда “Саҳиҳул Бухорий”дан қандай сабоқ олиш мумкин? Саволга қуйидаги ривоят билан жавоб берамиз. Аҳнаф ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят …

Батафсил

КЕЧАСИ УЙҚУГА ЁТИШДАН ОЛДИН БАЖАРИШ ЛОЗИМ БЎЛГАН АМАЛЛАР

Инсон ҳаётида ҳар доим бажариши керак бўлган ишлар борки, баъзан одамлар бунга эътибор бермайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадиси шарифда улардан бештасига алоҳида урғу берганлар. عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدُ اللهِ قَالَ: قَالَ رَسَولُ اللهِ صلى الله عليه و سلم: «إِيَّاكُمْ وَالسَّمَرَ بَعْدَ هُدُوءِ اللَّيْلِ، فَإِنَّ أّحَدَكُمْ لا يَدْرِي مَا …

Батафсил

Тадбирнинг юксак самарадорлиги эътироф этилди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркиянинг “Diyanet” жамғармаси ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари маркази (ИСАМ) билан ҳамкорликда ташкил қилинган Ҳанафий мазҳаби бўйича IV йиллик халқаро конференция 6 июнь куни ўз ишини якунлади. Анжуманнинг сўнгги босқичида ҳанафий фиқҳига оид матнлар мутолаа қилиниб, Нажмиддин Умар Насафийнинг “Ал-Фоиқ фи шурутил васоиқ” асаридаги Қорахонийлар даврига оид …

Батафсил

Мавзулар қамрови кенгайди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Туркиянинг “Diyanet” жамғармаси ҳузуридаги Ислом тадқиқотлари маркази (ИСАМ) билан ҳамкорликда ташкил қилинган Ҳанафий мазҳаби бўйича IV йиллик халқаро конференция 5 июнь куни ўз ишини давом эттирди. Анжуманнинг иккинчи куни маҳаллий олимлар маърузалари билан бошланди. Унда мовароуннаҳрлик алломалар фиқҳий қарашларининг ҳанафий ҳуқуқ тизимидаги ўрни, бу борада …

Батафсил

Конференциянинг иккинчи иш куни бошланди

Ҳанафийлик мазҳаби бўйича IV йиллик халқаро конференциянинг иккинчи иш куни аввалида иштирокчилар Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқиот маркази кутубхонаси фаолияти билан танишди. Хорижлик меҳмонларда Марказ томонидан нашр этилган адабиётлар айниқса катта қизиқиш уйғотди. Конференциянинг иккинчи куни маҳаллий олимлар маърузалари билан бошланди. Онлайн кузатиб боринг:  https://youtu.be/9-F4rstXZ0c Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот …

Батафсил

“АЛЛОҲ ОСМОНДА” ДЕЙДИГАНЛАРГА РАДДИЯ

Ислом тарихига назар солинса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида ҳам, саҳобаи киромлар даврида ҳам “Аллоҳ таоло осмондами, ердами?” деган саволга ўрин йўқ эди. Чунки мусулмонлар Аллоҳ таолони Қуръон ва ҳадис асосида танир эди. Кейинги салаф уламолар ҳам эътиқоддан чалғитувчи ақидавий масалаларни оммага кўтариб чиқишдан ўзларини сақлаган. Тавҳидга оид масалаларда илмсиз …

Батафсил