Home / ФОТО ЛАВҲАЛАР / Тарихий алоқаларнинг янги босқичи

Тарихий алоқаларнинг янги босқичи

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказига Индонезия Республикасининг Шарқий Ява вилояти Гресик тумани ҳокими Фанди Аҳмад Яни Холис бошчилигидаги делегация келди.

Меҳмонлар дастлаб Марказ музейи билан танишиб, Имом Бухорий ҳаёти ва илмий мероси, шунингдек, Ўзбекистон ҳудудида шаклланган бой илмий-маърифий анъаналар ҳақида маълумотга эга бўлди. Шунингдек, делегация аъзолари Марказ кутубхонаси фаолияти, қўлёзмалар ва нодир нашрлар фонди ҳамда илмий тадқиқот ишлари билан яқиндан танишди.

Ташриф доирасида ўтказилган учрашувда Ўзбекистон ва Индонезия ўртасидаги тарихий-маънавий алоқалар, ислом цивилизацияси меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш, шунингдек, икки томонлама илмий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Мулоқот якунида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Индонезиянинг Шарқий Ява вилояти Гресик тумани ҳокимлиги ўртасида Англашув меморандуми имзоланди.

Томонлар мазкур келишув мамлакатлар ўртасидаги илмий-маърифий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, ислом илмий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш борасидаги қўшма ташаббусларни кенгайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази
Матбуот хизмати

Check Also

Марказда талабаларнинг малакавий ўқув амалиёти якунланди

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Тошкент давлат шарқшунослик университети, Самарқанд иқтисодиёт …