Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

القرآن الكريم (Ал-Қуръон ал-карим)

№ inv. MR 169

Қуръони карим 114 та сурадан иборат. Маккий ва Маданий суралардан ташкил топган. Ушбу Қуръон нусхаси 20-жузни ўз ичига олади. Қуръон нусхаси 27 (“Намл”) суранинг  60-оятидан бошланиб,  29 (“Анкабут”) суранинг  44-оятида тугаган.

Нусха тўлиқ.

Асар боши (в. 1б) :

امن خلق السماوات والارض وانزل لكم من السماء ماء فانبتنا به حدائق ذات بهجة ما كان لكم ان تنبتوا شجرها االه مع الله بل هم قوم يعدلون …

Асар сўнги (в. 12б) :

… خلق الله السماوات والارض بالحق ان فى ذلك لاية للمؤمنين

Настаълиқ. 12 варақ (в. 1б-12б) ; + 01-03а, 13-14 бўш варақ ; 15 қатор ; мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; шарқ қоғози ; курраса 8 ; матн ўлчами : 168´80 mm. ; варақ ўлчами : 245´140 mm. ; варақлар шарқона рақамланмаган.

Муқова : жигар рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола.

Қўлёзманинг ҳолати : нусха муқовадан ажраган, муқова ва варақлари намдан зарарланган, варақ четларини қурт еган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

امام حسن وامام حسین قصه سى (Имом Ҳасан ва имом Ҳусайн қиссаси)

№ inv. MR 479 Муаллиф. Собир Сайқалий Ҳисорий (ваф.1730-1798 й.) Қисса. Ўзбек адабиётида ўз қиссалари билан сермаҳсул …