Home / ҚЎЛЁЗМАЛАР / Матолиб ал-мусолли (= Фиқҳ ал-Кайдоний) – مطالب المصلي (فقه كيدانى)

Матолиб ал-мусолли (= Фиқҳ ал-Кайдоний) – مطالب المصلي (فقه كيدانى)

№ inv. MR 309/II

Муаллиф. Лутфуллоҳ Насафий ал-Фозил  ал-Кайдоний (ваф. 750/1349 й.).    

 Фиқҳ. Ушбу қўлёзма ўз даврида Марказий Осиё ҳудудида муҳим фиқҳий асарлардан бири ҳисобланган. Ҳажм жиҳатидан кичик бўлсада, у фиқҳ илми ва шаръий масалаларга бағишланган. Асардан Марказий Осиё мадрасаларида узоқ вақт давомида дарслик сифатида фойдаланилган.

Нусха тўлиқ.

 Басмала (в. 16б).

Асар боши (в. 16б) : 

الحمد لله ربّ العالمين والعاقبة للمتقين والصلوة والسلام على رسوله محمد وآله اجمعين اعلم ...

 Асар сўнги (в. 28б) :                                     

… وترك الفرائض من الفرائض بلا عذر ولو طرى فوته بدون اختياره وتعمد الحدث

 Библиография : GAL II,198 ; SB II, 269 ;  VOHD XVI, B, 6 № 214-216 ; BnF Arabe, № 1230/ IV, 1286/VII ; СВР IV, № 3201-3205 ; Халидов, № 4570-4575; Туркестон, № 47-50 ; Нукус № 52.

 Колофон (28б)  :

تمت الكتاب

 Настаълиқ. 12 варақ. (в. 16б-28б); 16а, 29а-30а варақда дуонинг хосияти ҳақидаги маълумот келтирилган ; 6 қатор ;  мистара ; пойгир ; сиёҳи қора ; боб, фасллари қора сиёҳда; ҳошиясида шарҳ ва тўлдирмалар бор; шарқ қоғози; курроса 8; матн ўлчами: 150´90 мм.; варақ ўлчами: 200´130 мм.; варақлар шарқона рақамланмаган.

 Муқова : қизил рангли, босма нақшли, шарқ муқоваси, турундж ва лола. Лоланинг ичида “оқибат хайр бод” деган ёзув бор.

 Қўлёзманинг ҳолати: муқоваси матндан ажралган. Варақлари нусхадан ажралиб кетган.

ҚЎЛЁЗМАЛАР БИЛАН ИШЛАШ ВА МУЗЕЙ БЎЛИМИ
ИБХИТМ Матбуот хизмати

Check Also

Дурр ал-ажойиб – در العجايب

№  inv. MR 307 Муаллифи – номаълум.  Ақоид. Асар олтмиш олти бўлимга бўлинган бўлиб, унда …